Инқилоб Раҳбари Эроннинг суний мусулмонлар етакчиларидан бирини шаҳид бўлгани муносабатида ҳамдардлик йўлладилар
(last modified Wed, 14 Dec 2022 06:44:57 GMT )
декабр 14, 2022 11:44 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари Эроннинг суний мусулмонлар етакчиларидан бирини шаҳид бўлгани муносабатида ҳамдардлик йўлладилар
    Инқилоб Раҳбари Эроннинг суний мусулмонлар етакчиларидан бирини шаҳид бўлгани муносабатида ҳамдардлик йўлладилар

Эрон Ислом Инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Мавлавий Абдулвоҳид Регийнинг ўғирлаб кетилиши ва шаҳид бўлиши билан боғлиқ нохуш воевадан таассуф билдириб, масъул идоралар томонидан жиноятчилар тез ва жиддий тарзда таъқиб қилиниши ва жазоланишига урғу бердилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси матбуот сайтининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари ўз мурожаатида Мавлавий Абулвоҳид Регийни ўғирлаш содир этган ва бу хайрихох ва жасур олимни шаҳид қилган жиноятчилар  балуч юртдашларимиз ва Эроннинг бошқа қавм -элатлари ўртасида низо солиш пайида бўлган душман хизматидаги ёлланмалардир деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шуниндек масъул идораларнинг вазифаси жиноятчиларни таъқиб қилиш ва жазолашдир ва буни тез ва жиддий бажариш керакдир қўшимча қилдилар.

Тинчлик ва муроса йўналишида самарали рол ўйнаган ҳамда одамларни тинчланишга чорлаган Эрон жануб-шарқидаги  Систон ва Балучистон вилоятининг Хош шаҳридаги Имом Ҳусейн /а/ номли масжидининг суний мусулмонлари имоми Мавлавий Абдулвоҳид Регий 8-декабр кномаълум шахслар томонидан ўғирла кетилди ва  шаҳид этилди.