Эроннинг Афғонистон бўйича вакили: АҚШ Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини тиклашга интилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i78330-Эроннинг_Афғонистон_бўйича_вакили_АҚШ_Марказий_Осиёдаги_ҳарбий_базаларини_тиклашга_интилмоқда
Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили АҚШ Марказий Осиё минтақасида ҳарбий базаларини қайта тиклаш учун Афғонистонда шароит ва макон яратишга интилмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 15, 2022 11:44 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Афғонистон бўйича вакили: АҚШ Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини тиклашга интилмоқда
    Эроннинг Афғонистон бўйича вакили: АҚШ Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини тиклашга интилмоқда

Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили АҚШ Марказий Осиё минтақасида ҳарбий базаларини қайта тиклаш учун Афғонистонда шароит ва макон яратишга интилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг шимоли-шақидаги Хуросон Разавий губернаторлигига хорижлик фуқаролар ва муҳожирлар ташкилоти йиғилишида Эрон Ислом республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий сўзларининг бошқа қисмида АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиққан бўлса-да, Афғонистонда барқарорликни бузиш ва фуқаролар уруши, этник ва диний низоларни келтириб чиқаришга давом этмоқда деб маълум қилди.

Козимий Қумий сўзларининг бошқа қисмида Украинадаги урушдан кейин Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка оид хавотирлар кучайди ва бу ташвишларни ҳал қилиш учун Афғонистон билан боғлиқ айниқса бу мамлакатдаги муҳожирлар муаммоси билан боғлиқ унинг маданий ва ижтимоий муаммоларига эътибор қаратилиши керак бўлган катта режа ва стратегияга эҳтиёж бор деб аниқлик киритди.

Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили бунга ойдилик киритиб, цивилизация маданият ва тил соҳасидаги тарихиий тажрибалар сабаб Афғонистон Эрон маҳсулотлари учун энг яхши бозор ва Эроннинг савдо бозорига айланиши мумкин деб қўшимча қилди.