13 обон зўравон қудратларга қарши кураш куни
(last modified Wed, 02 Nov 2016 07:32:11 GMT )
ноябр 02, 2016 12:32 Asia/Tashkent

13-Обон куни милодий ҳисоб билан 3-ноябр санаси Эронда жаҳон мустабидларига қарши кураш куни сифатида номланади

Эроннинг муносабатлар календарида мустабид тузумга ва якка ҳукмронликка қарши қатъиятлик билан туриб курашиш бўйича учта ҳодиса қайд этилган. Ҳижрий шамсий ҳисоб билан . 13-Обон воқеалари Эроннинг сиёсий тарихида учта даврни ўз ичига қамраб олади. Ҳижрий шамсий 1342 йил ва милодий 1963 йилда Имом Хумайни (ра)нинг Туркияга сургун қилиниши ва исломий инқилобнинг ғалабаси арафасида золим режим томонидан мактаб ўқувчиларини қатли ом қилиниши ва ҳижрий шамсий 1358 йил милодий 1979 йилда Имом Хумайний (ра)нинг издошлари бўлмиш талабалар томонидан Теҳронда Америка қўшма штатларининг элчихонасини яъни жосуслик уясини қўлга киритишлари Эрон халқининг яккаҳукмронлик тузумига қарши инқилобий қўзғолонларидаги энг муҳим воқеалар ҳисобланади. Бу ҳам бўлса ҳижрий шамсий йил ҳисобидаги Обон ойининг 13 санасига тўғри келади. Аммо ушбу ҳодисалар учта тарихий даврда рўй берди. Ушбу воқеалар Эроннинг исломий инқилоби тарихида нима учун ва қандай таъсир қолдирди ва доимий ҳаракатларга айланиб қолиши ҳақидаги маълумотларни сизларга тақдим этамиз. Исломий инқлоб ғалабасидан сўнг ҳижрий шамсий 1358 йилнинг 13-Обон кунида милодий 1979 йилнинг 4-ноябр кунида Эроннинг инқилобчи ёшлари Американинг Эронга қарши душманона ҳаракатларини олиб борувчи ва яширин тарзда Эроннинг ички ишларига аралашадиган Теҳрондаги элчихонасини фош этишди.

Эрон исломий жумурият тарихидаги ушбу 3 та муҳим воқеалардан ҳар бири махсус аҳамиятга эгалар. Шунингучун ушбу 3 ҳодисанинг муштарак жиҳатлари Эрон халқига қарши имера тузум душманчиликининг рамзини яққол намоён этади.

    Дарҳақиқат, Американинг Теҳрондаги элчихонаси жосуслик марказига айланган эди. Инқилобчи талабаларнинг ушбу ҳаракатлари ва Америка томонидан Эроннинг ички ишларига аралашув фаолиятининг ошкор этилишидан сўнг, Американинг Эронга нисбатан адоват ва хусумат ҳаракаталарининг шаклланишига туртки бўлди. Американинг исломий инқилоб ғалабасидан олдинги аралашувларига қарайдиган бўлсак 13-Обон воқеаларининг аҳамияти янада ойдинлашади. Ушбу ўтмиш Американинг Эрон миллати билан золимона муносабатда бўлганлигини кўрсатмоқда. Америка ҳар доим Эронда ҳукмрон бўлиш позицияси билан Эроннинг ички ишларига аралашиб келган ва бир халқнинг тақдири билан ўйнаб келган. Ҳижрий шамсий 1332 йил Мурдод ойининг 28 кунида милодий 1953 йилда давлат тўнтариши сингари ҳаракатлар ва Эронни капитуляция қилиш ҳамда Эронда Шохнинг зулмига қарши халқнинг эътирозларини сўндириш мақсадида Имом Хумайни (ра)нинг сургун қилиниши Американинг Эрондаги аралашувларининг оқибатлари жумласига киради.      

     Американинг ўтмишдаги қинғир ишлари шуни кўрсатмоқдаки, Америка давлати ҳар хил баҳоналар, мотив ва сабаблар билан Эронга қарши душманона ҳатти-ҳаракатларни амалга оширди. Американинг бундай душманона ҳаракатлари охир оқибат эски ярага айланиб қолди. Ушбу воқеалар Эрон халқининг кураш олиб бориш тарихида шундай натижага олиб келдики, бу ҳам бўлса Эрон халқининг Америка давлатига нисбатан ишончсизлигига ва нафратланишига сабаб бўлди. Эрон ислом жумҳуриятининг тизими мустабид тузум билан кураш жараёнида янада мустаҳкам шаклланди ва зулмга ҳамда адолатсизликка қарши курашда намунали тарзда ҳаракат қилди. Шунингдек, ушбу ҳаракатлар юксалиш ва такомиллашиш йўлида мунтазам давом этмоқда. Америка Эрон халқини тиз чўктиришни ўйлаб кўп йиллар орзу қилиб юрар эди. Лекин бугунга келиб бошқача тажрибага эга бўлдики, Америка Эрон халқига қарши ҳарбий таҳдид қилиш билан ва санкцияларни жорий этиш билан ёки бўлмаса ўзининг ҳукмронлигини ўтказиш билан инқилоб йўлидан қайтариш йўлидаги ҳаракатлари буҳуда эканлиги билиб олди. Ушбу кўрсаткичлар Эрон халқининг жаҳон мустабиди билан курашдаги мустаҳкам азму қарорини намоён этади.

Айтиб ўтанимиздек,13 обон санаси зўравон қудртларга қарши кураш йўлидаги Эрон ислом жумуриятининг тарихида 3 та муҳим ва нозик воқеаларни эсга келтиради. Эрон ислом жумҳурияти тарихининг турли даврарида ҳаққатан ҳам 3 та муҳим воқелалар айни шу санага тўғри келади. Исломий Инқилобнинг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (Р)ни  Эрондан Туркияга сургун этилиши, исломий Инқилоб ғалабаси остонасида диктаторлик режим томонидан эронлик бир гуруҳ ўқувчиларини нобуд қилинганлиги,  Имом хат ҳаракаталрига пайравлик қиладиган талабалар томонидан Теҳрондаги АҚШнинг жосуслик уясини аниқлаб барҳам берилгани ушбу санага тўғри келадиган муҳим ҳодисалардандир. Бинобарин ушбу сана яъне 13 обон Эрон исломий жумуриятида зўравон қукдратларга қарши кураш олиб бориш ва ҳам ўқувчи куни сифатида нишонланади.    

     Эрон ислом жумҳурияти ғарб ва шарқ қаршисидаги узоқ йиллар давом этган муқоваматида бўйин эгмади ва тарихнинг жиддий даврларида ҳам Американинг Эронга қарши ташвиқотлари, ғаламизликлари ва фитналари қаршисида Эрон халқи ушбу мустабид тузумларнинг фитналарига ўзларининг мустаҳкам иродалари билан кураш олиб боришди. Амалда шу ҳаракатлар ўз исботини кўрсатдики, жаҳон мустабид тузуми қаршисида қатъиятлик билан туриш бир шиор эмас балки, қадриятларнинг мусаффолиги ва сайқаллашуви бўлиб Эрон халқи бунга ишонади ва ушбу қадриятларга суяниб ҳар қандай иғволарга қарши сабот ва матонат билан барқарор туради.  

Эронда исломий Инқилобни ғалаба қозониши, дарвоқи муддатлардан илгари  вужудга келтирган Вашингтон давлатининг минтақадаги манфаатларини ҳимоя этуви ва шўролар иттифоқига қарши кураш олиб бориш учун   иккита таянч нуқаси ва сутунига айланган Арабистонниннг иқтисодий қудрати  ва Эрон режимининг ҳарбий қудратини буюк муамоларга юзмаюз этди ва Эрондаги диктаторик режимини буткул илдизидан нобуд бўлишига олиб келди. Бу эса АҚШ ва уни итифоқичлари ва ва уларнинг манфаатарига катта зарба эди.Шу боисдан, Эрондаги подшолик режимидан ҳимоя этишда , исломий Инқилобни ғалаба қозониши йўлига тўсиқ яратишга ўриниб келган Америка, Эронда исломий Инқилобни ғалаба қозонишининг биринчи кунларидан бошлаб, Теҳрондаги ўз элчихонасини исломий Инқилобга қарши фитна ва низоълар солиш марказига айлантирди.

Америка шу восита билан ушбу жосуслик уясидан фойдаланиб,  дипломатик равишлар парда остида янгича ғалаба қозонган исломий Инқилоб тузумини мағлубиятга учратиш ва уни кўп муамоларга юзмаюз этиш учун  душманона фаолиятларини кучайтирди.

Айтиш керакким, Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШнинг хат ҳаракатлари фақат Теҳронаги Вашингтон давати элчихонасининг нопок ҳаркатлари билан чекланиб қолмайди. Америка шунингдек  Эрон исломий тузумига қарши биринчи ҳаракатида,  Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этиш ва  Америкада жойлашган банкларда Эроннинг мол мулки ва бойикларини музлатишга ўринди ва бошқа томондан,  АҚШдаги эронликларга босим ўтказишни бошлади ва ҳатто дунё сатҳида ҳам Эронга қарши турли хил муаммоларни вужудга келтиришга ўринди.

Дарвоқи қудратдан четлаштирилган Эрон подшосини Жими Картер томонидан АҚШга даъват этилганлиги, Табас воқеаси, Нуже давлат тўнтаруви ва ҳам душманларни Эрон исломий жумҳурият оппозициясидан ҳимоя қилишлари,  халқаро сатҳда Эронни изоляцияга олиш кабий саъй ҳаракатлар, Эрон ислом жумуриятига қарши Американинг душманона хат ҳаракатларидан ҳисобланади.

 Эронга қарши Садом режимининг  уруши даврасида ҳам,  Американи Саддом режимидан ҳимоя қилгани ҳам ушбу ҳақиқатни ошкор этувчи бошқа мавзулардандир.

Айтиш керакким, Эронга қарши юклатма урушни бошланганлигининг 5 ойидан кейин,  Роналд Рейган АҚШ президенти бўлди.

 У  Жими Картер сиёсатларини давом этиришига қўшимча,   Американинг ташқи сиёсатида янги доктринани ҳам эълон этди.  3  чи дунё мамлакатларида АҚШнинг янги ташқи сиёсатидан мақсад ҳам,  инқилобларни юз бериши ва тараққиёт йўлидаги саъй ҳаракталарни олдини олиш ва  бу мамлакатларда этник, диний-мазҳабий низоълар олиб қўшни мамлакатларни бир бирларига ўртасида тўқнашувларни вужудга келтириш эди.

1984 йилда АҚШни Ироқ режимидан ҳимоя қилгани, ушбу икки ўлка ўртасида 17 йил дан бери  тўхтатилган ва хиралашган  дпломатик алоқаларини қайта тикланишига боис бўлди. Бошқа томондан Америка  Ироқга кумаклашишлари учун Миср ва Иордания кабий минтақадаги ўлкаларни тарғиб этиши билан, халқаро изоляциядан чиқиши учун Саддомга ёрдам беришга ҳаракатларни бошади.

 Эрон билан Ироқ уруши даврасида, Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Садом режимига берган 58 миллиард доллар ёрдамлари Эронга қарши АҚШнинг душманона ҳаракатарининг бир қисми дир.

 Урушда Ироқ режимини мағлубиятга учратишини олдини олиш учун Америка  Ироқ манфаатига бўлган билвосита тарздаги дахолатларни бошлади.

Форс Кўрфазида Эрон денгиз кучлари билан ҳарбий тўқнашувлари,  Саҳанд ва Сабалон ҳарбий кемаларга қарши ҳужумлари,  нефт майдонларини нишонга олиши  Американингг Эронга қарши душманона равиши ва Ироқ режимидан ҳимоя қилиши нишоналаридан эди.

Аммо ушбу сенарияларнинг энг ёмони ва ноинсоний қисми ҳам,  1988 йилнинг июлида  Американинг Винсенс ҳарбий кемасини Эроннинг Эйрбос мусофир ташувчи самолётига қарши қилган ҳужуми эди.

 Ушбу ҳужумда 290 нафар эронликлар шаҳид бўлгандилар.

 Шундай бир ҳолда Эроннинг мусофир ташувчи самолётларига қарши ҳужум уюштириш фармонини берган Винсенс ҳарбий кемасининг қумондони Америкада "шижоат" медалини олди.

Шу тартибда ушбу мавзулар Эронга қарши Американинг душманона янги равишларидандир ва ҳалигача давом этмоқда.

Эрон халқи ўтган 37 йил мобайнида, АҚШнинг душманона сиёсатлари ва зўравонликлари қаршисида тура олиб, янги исломий маданият ва цивилизацияга асос солиш учун замин ва ўзан яраташга муваффақ бўлган.

Эндиликда эса Ғарб хусусан АҚШ давлати Эрон халқи ва давлатини янги исломий цивилизацияни яратиш учун катта ютуқларга эришаётганлигига шоҳид бўлиб, Эрон халқига қарши сиёсатларини кучайтиришган.

Эронга қарши АҚШ бошчилигидагти Ғарб давлаталарининг босимлари ва санкциялари фақат ушбу ривожланиш жараённи сусайтириш ва барҳам беришга қаратилганди.

АҚШ давлати Эронда Исломий Инқилоб ғалабасидан олдин ҳам кейин ҳам ҳардоим Эрон халқи қарши сиёсатлари олиб борган. АҚШ давлати Эронга қарши босим ўтказиш ва санкциялар жорий қилиш сиёсатларини қаттиқ мағлуб бўлганидан кейин Эрон ядровий масалалари борасида музокара ўтказишга рози бўлди. Аммо ҳозиргача Эрондан қўрқитиш сиёсатларидан қўл тортгани йўқ.

Шу сабабдан АҚШ давлати психологик ва таблиғотий уруш қолабидан Эрон халқига қарши зўравонлик сиёсатларини илгаригидек давом эттирмоқда.