Эроннинг БМТнинг Айёлар мақоми бўйича комиссиясидаги аъзолигини бекор қилиш бўйича ҳаракатлари қораланди
(last modified Thu, 15 Dec 2022 08:31:34 GMT )
декабр 15, 2022 13:31 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТнинг Айёлар мақоми бўйича комиссиясидаги аъзолигини бекор қилиш бўйича ҳаракатлари қораланди
    Эроннинг БМТнинг Айёлар мақоми бўйича комиссиясидаги аъзолигини бекор қилиш бўйича ҳаракатлари қораланди

Эроннинг БМТнинг Аёллар бўйича комиссиясидаги аъзолигини бекор қилиш тўғрисидаги АҚШнинг Эронга қарши резолюциясининг қаршилари АҚШнинг бу ҳаракатини қоралади ва шубҳа остига қўйди.

Эронинг БМТнинг Аёллар мақоми комиссиясидаги аъзолиги кеча АҚШнинг асоссиз даъволар ва сохта ривоятлар ва БМТ Низомнинг руҳ ва матнига зид  бўлган уйдирма  даллиларга асосланган бу аъзоликни тугатиш ҳақидаги ноқонуний талаби ортидан якунланди

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Россия, Хитой, Сурия, Покистон ва Белорус давлатлари ўз чиқишларида АҚШнинг бу ҳаракатига кескин қарши чиққан.

Россия вакили бу борада АҚШ ҳар доим уни қўллаб -қувватловчи бошқа давлатлар  қатори яна бир бор сиёсий рақибига босим ўтказишга қарори қилди ва мустақил ва нуфузли аёллар мақоми бўйича комиссиясидаги аъзолиги бекор қилиш, бу EKOSOSнинг амалдаги қонунларига зид деб эълдон қилди.

Хитой халқ республикаси вакили сабаб бу резолюция ҳеч қандай қонунга асосланмаганлиги ва очиқ-ойдин безорилик, иккиюзламачилик ва икки томонама стандарт эканлигини таъкидлаб, АҚШ тақдим этган резолюция хатоларга тўла деб қайд этди.

Суриянинг БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий кенгашидаги  (EKOSOS) вакили ҳам резолюция кўп томонламиликни заифлаштириб мамлакатлар тенглиги, уларнинг иштироки ва барча халқаро муассасалридани вакиллигигаа зид эканлигини эслатиб, Дамашқнинг фикрича бу резолюция бир томонлама ва унинг мақсади EKOSOS ишини сиёсийлаштиришдир деб таъкидлади.

Покистон вакили ҳам  EKOSOS тамойилаларига зид равишда сиёсий ва минтақавий мақсадларга эришиш учун мамлакатларга нисбатан танлаб ёндашувни кўриб чиқиш эканлигини таъкидлаб Эронга қарши бу ҳаракат ҳамкорлик орқали инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишга зиддир деб қўшимча қилди.

Белоруссия вакили ҳам киритилган резолюциясини кўп томонлама тизим мувафақиятсизликка учраганининг яна бир исботи сифатида баҳолаб, АҚШ ушбу резолюцияни киритиш билан мулоқотдан кўра қарама-қаршилик ва кескинликни кучайтиришни афзал кўрди деб изоҳлади.