Эроннинг БМТдаги элчиси АҚШ ҳукумати сиёсатини танқид қилди
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили АҚШнинг бир томонлама сиёсатини танқид қилиб, босим, қўрқитиш ва қарама-қаршилик ечим эмас ва ҳеч қаерга олиб келмайди деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Саъид Ирвоний кеча Хавфсизлик кенгашининг даврий ва навбатдаги йиғилишида 2231-сонли резолюция ва Комплекс ҳаракатлар режаси ижроси ҳақида сўзлаган суҳбатида, Комплекс ҳаракатлар режаси фақат унинг ҳозирги ҳолатининг асосий илдизларини яъни АҚШнинг 2018 йил 8 майдаги келишувдан чиқишини бартараф этиш орқали тикланиши ва қайтишини мумкин деб таъкидлади.
Ирвоний сўзларининг бошқа қисмида бугун кутилганидек Хавфсизлик Кенгаши аъзолари яна бир бор Комплекс ҳаракатлар режасининг қайта тикланишини қўллаб-қувватладилар ва ягона амалий чора сифатида уни тўлиқ амалга ошришига чақирдилар ва босим, қўрқитиш ва қарама-қаршилик ечим эмас ва ҳеч қаёққа олиб бормаслиги ҳам аниқ деб қўшимча қилди.
Эроннинг БМТдаги вакили Эрон музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини ва мақбул ечимга эришиш учун ҳамкорлик қилишни билдириб, агар АҚШ ҳақиқий сиёсий ирода кўрсатса ва қониқарли ечим йўлида ишлашга тайёр бўлса, Комплекс ҳааркталар режасига эришиш мумкин ва у ўз мажбуриятини тўлиқ ажаришга рози бўлади де маълум қилди.
Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили ҳам нутқининг яна бир қисмида АҚШнинг Эронга қарши 2231 сони резолюциянинг бузганликда айблаётгани ҳақида ҳам гапириб, ҳар қандай топилма ёки баҳолаш ноқонунийдир ва ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ва Эроннинг космик ва ракета дастурлари 2231 -сонли резлюция доирасидан ёки юрисдикциясидан ташқарида деб аниқлик киритди.