декабр 29, 2022 16:51 Asia/Tashkent

Эрон армияси координатори ўринбосари, бугун мамлакатнинг Жоск ҳудудиди Эрон ислом республикаси армиясининг " Зулфиқор 1401” қўшма машғулотлари бошланганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон армиясининг " Зулфиқор  1401" қўшма машғулотлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий бугун бу машғултларнинг матбуо анжуманида, бу ҳарбий машқлар бугун тундан бошлаб Жоск минтақасида ва Ҳурмуз бўғозидан шарқда Ҳинд океанининг шимолида 10 даража шимолий орбитага қадар " Ё Заҳро саломуллоҳи алайҳо" кодлари билан бошланади деб таъкидлади.

 "Зулфиқор 1401” қўшма машғулотлари қўмондони  бу ҳарбий машғулотлар пиёда  қўшинларининг бир қисми, қуруқликдаги қўшинларининг зирҳли бўлинмалари, ҳаво мудофааси қўшинларининг мудофаа тизимлари, ер ости, ер усти, учар кемалари ва ҳарбий-денгиз флотининг инспекторлари , стратегик бомбардимончи самолётлар кўмагида,  " ўзига ишонч, ҳокмияти,  барқарор хавфсизлик" шиори остида  ўтказилмоқда деб аниқлик киритди.

Адмирал Сайёрий  минтақа давлатларининг кучи ва бирлилигига таянган ҳолда, Ғарбий Осиё минтақасида хавфсизликни ўрнатиш мумкинлигини таъкидлаб,  Эрон ислом республикаси армиясининг минтақа давлатларига кенг кўламли машғулотларнинг мурожаати хорижликларга муҳтож бўлмасдан тинчлик ўрнатишда ҳамма биргаликда тамойилига асосан минтақадаги мавжуд имкониятларини эслатишдир деб эълон қилди.

Эрон армияси координари ўринбосари минтақада барқарорликни ўрнатиш учун минтақадан ташқари давлатларининг хусусан АҚШ ва Британиянинг чекиниши зарурлигини таъкидлаб, унинг натижаси минтақага тинчлик ва барқарорликни қайтиши бўлади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ