ФАО Эрон дунёни озиқ-овқат билан таъминлашдаги муҳим роли ҳақида ҳисобот берди
(last modified Sat, 07 Jan 2023 08:55:14 GMT )
Январ 07, 2023 13:55 Asia/Tashkent
  • ФАО Эрон дунёни озиқ-овқат билан таъминлашдаги муҳим роли ҳақида ҳисобот берди
    ФАО Эрон дунёни озиқ-овқат билан таъминлашдаги муҳим роли ҳақида ҳисобот берди

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти -ФАО Эроннинг дунёни озиқ -овқат билан таъминлашдаги муҳим ролини маълум қилди

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти -ФАО статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Эрон дунё озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан муҳим ўринда туради ва  дунёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотларни етказиб беришда муҳим ўрин тутади ва дунёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулортларни экспорт қилувчи давлатлар қаторига киради.

FAO статистик маълумотларга биноан,  2021 йилдан бошлаб Эрон 25 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича дунёнининг  20 та етакчи давлати қаторида жой олган ва бу соҳада  1 дан 20 гача ўринларни эгаллаган.

2021-йилда дунёдаги энг йирик анжир экпортчиси унвони Эронга берилди. Бу йил Эрон мамлакати 8763 тонна анжир экспорт қилди. Бу эса бошқа мамлакатлардан кўп. 2021  йилда писта, майиз ва бақлажон экспорти билан иккинчи ўрин Эронга тегишли бўлди.

АҚШдан кейин Эрон дунёдаги иккинчи писта экспортчиси ва бу йил 136 минг тоннадан ортиқ писта экспорт қилди.

Эрон мамлакати ҳам  106 минг тонна майиз эксрорт қилди ва бу маҳсулот экспорти Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Эрон мамлакати икки маҳсулот, тарвуз ва крижовник  экспорти бўйича дунёда уччинчи ўринда туради.

Эрон хурмонинг муҳим маҳсулоти экспорти бўйича дунёда муҳим ўрин тутади. 2021-йилда Эрон 245 минг тоннадан ортиқ хурмо экспорт қилди бу фақат уч давлат экспортидан кам эди.