август 31, 2023 17:23 Asia/Tashkent
  • Самарқандозиқ-овқат хавфсизлиги бўйича саммитга мезбонлик қилади
    Самарқандозиқ-овқат хавфсизлиги бўйича саммитга мезбонлик қилади

7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади.

7−8 сентябрь кунлари Самарқандда Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) техник кўмагида ташкил этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.

Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.

Ташкилотчиларга кўра, тадбирда 30 дан ортиқ давлатдан вазир ва дипломатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, молия ва илмий муассасалар — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти, Осиё тараққиёт банки ва бошқалар иштирок этади.

Конференцияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича эришилган ютуқларни тақдим этади ҳамда билим ва инновацион ечимларни йўлга қўйиш учун жаҳон ҳамжамияти тажрибасига мурожаат қилади.

Кун тартибидан иштирокчи мамлакатлар ўртасида сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш учун «яшил» ва экспресс даҳлизлар очиш масаласи ўрин олган.

Ёрлиқ