Ҳазрат Фотима / с.а/ нинг таваллуд топган кунлари қутлуғ бўлсин!
Бугун (жума куни) ҳижрий -қамарий 1444 жумодиюс-сони ойининг 20-чиси) милодий ҳисоб билан 2022 йил 13 феврал куни Расули Акрам (с) ҳазратларининг суюкли қизлари ҳазрат Фотимаи Заҳро (с) саодатли валодат топган кунларига тўғри келади.
Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)-нинг суюкли қизлари ҳазрат Фотима Заҳро саломуллоҳу алайҳо ҳижратдан олдинги 8-йили жумодиус соний ойининг 20-куни дунёга келди. У ваҳий нозил бӯладиган муборак хонадонда падари бузруквори Расули акрам (с) -нинг тарбиясида илм, фазилат ва камолотнинг юксак даражаларига эришди.
Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳо адолат ва тақвонинг маҳзари бӯлган ҳазрат Али алайҳиссаломга никоҳ қилинди. Жаннат аёлларининг сарвари бу муборак хонадонда ӯзининг аёллик ва оналик вазифасини сидқидилдан бажариб, Имом Ҳасан, Имом Ҳусейн алайҳимуссалом ва ҳазрат Зайнаб саломуллоҳу алайҳо каби буюк инсонларни тарбиялаб, вояга етказди.
Ҳазрат Фотима саломуллоҳу алайҳо барча соҳаларда дунё аёллари учун ибрат намунаси ҳисобланади ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний (р.а) -нинг таваллуд топган куни билан тўғри келадиган ул ҳазратнин валодат топган куни "она " ва аёлларни эъзозлаш куни сифатида нишонланади.
Эрон ислом республикаси телерадиокомпанияси ҳам Ҳазрат Фотима Заҳро саломуллоҳу алайҳонинг валодат кунлари муносабати билан барча мусулмонлар ва дунёдаги эрксеварларни табриклайди.