Эрон ТИВ раҳбари Сурия президенти биан учрашиб мулоқот қилди
Эрон ТИВ раҳбари ва Сурия президенти бугун Дамашқда учрашиб суҳбатлашди.
Эрон Ислом республикаси Сурия республикаси билан стратегик ҳамкорликка эга ва Теҳроннинг Сурия инқирози даврида бу давлатнинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, турли террор гуруҳларга қарши кураш жарааёнида Башор Асад давлатига ёрдам бериши бунинг ёрқин далилидир.
ИШИД террорчи гуруҳи мағлубиятга учрагас, ҳозирда Эрон ва Сурия ўртаисдаги алоқалар кенгайиб, ранг-баранглашган ва бу алоқлаарни барча соҳаларда ривожлантириш учун аниқ истиқболлар мавжуд.
Iran Press ахборот сайтининг хабар қилишича. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Сурия президенти Башор Асад ушбу учрашувда қизиқиш уйғотган масалалар юзасидан фикр алмашган.
Эрон ташқи ишлар вазири бугун Ливандан Сурияга жўнаб кетди.
Айтиш керакки Эрон ТИВ раҳбари Абдуллоҳиён ливанлик ҳамкасбнинг таклифи асосида пайшанбага ўтар кечаси Бейрутга борди ва Ливан расмийлари, жумладан Бош вазир, Мажлис раиси ва Ҳизбуллоҳ бош котиби билан мулоқот қилди.