Январ 15, 2023 11:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг Сурия ҳукуматини кучли қўллаб -қувватлашда давом этишини таъкидлади
    Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг Сурия ҳукуматини кучли қўллаб -қувватлашда давом этишини таъкидлади

Эрон ТИВ раҳбари Сурия президенти билан учрашувида Теҳрон давлати Сурия хавфсизлиги ва тараққиётини ўз хавфсизлиги ва тараққиёти сифатида билиши ва Сурияни кучли қўллаб- қувватлашда давом этади деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Сурияга сафари бошида бу мамлакат президенти Башор Асад билан учрашиб суҳбатлашди. Абдуллоҳиён Суриянинг ташқи алоқаларини ривожланишини олқишлаб бу ривожланишни Суриянинг минтақадаги аҳамяти ва мавқеининг кўрсаткичи деб баҳолади.

У сўзларининг бошқа қисмида, Сурия президенти Эрон халқига қарши ноқонуний санкцияларни бекор қилиш бўйича ядровий музокаралар жараёни билан боғлиқ сўнгги воқеалар хусусида гапирди. Шунингдек Иорданияда бўлиб ўтган Бағдод 2 саммитида кўтарилган масалалар ҳақида ҳам тушунтиришлар берди.

Учрашувда Сурия президенти ҳам Ислом Инқилоби оилй раҳнамоси ва Эрон Ислом Республикаси президентига самимий саломларни етказиб Эрон давлати Сурияга энг яқин давлатдир ва  терроризмга  қарши урушда биз билан бирга бўлди ва биз Эроннинг қўллаб-қувватлашини унутмаймиз деб эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, Иброҳим Раисийнинг Сурияга бўлажак ташрифи муҳимлигини таъкиддлаб, биргаликда ҳаракат қилиш ва бу сафарнинг максимал мувафаққияти учун замин яратиш мақсадида Дамашқнинг тайёрлиги ва жиддий иродасини маълум қилди.

Сурия президенти Башор Асад ҳам Сурия билан боғлиқ сўнги сиёсий ва дипломатик ўзгаришларни тушунтириб муҳим ва стратегик икки томонлама ва минтақавий масалаларда Эрон ва Сурия ўртасида маслаҳатлашувлар ва мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлиги ва аҳамиятига эътибор қаратади.

Эрон ТИВ раҳбари кеча суриялик ҳамкасби Файсал -Ал -Миқдод билан учрашгани ва суҳбатидан сўнг қўшма матбуот анжуманида, Дамашқ шаҳрида бўлганидан мамнунлигини билдириб, томонлар келгусида Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг Сурияга ташрифига тайёргарлик кўришга ҳаракат қилади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ