Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни ошириш зарурлиги таъкидланди
Эрон ислом республикаси президенти Раисий Эрон ва Россия ўртасида энергия ва транзит соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларни конструктив ва ижобий деб баҳолади ва икки ўртадаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни ошириш зарурлигини таъкидлади.
Саййид Иброҳим Раисий пайшанба куни тушдан кейин Россия Президенти Владимир Путиннинг телефон қўнғироғига жавобан, Теҳрон ва Москва ўртасидаги икки томонлама ва минтақавий алоқаларни кўздан кечирар экан, икки ўртадаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни ошириш зарурлигини таъкидлади.
Президент, шунингдек, икки давлатнинг энергетика ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга доир келишувларини конструктив ва ижобий деб атади ва қўшимча қилди: Биз Сурия муаммоларининг Остона жараёни доирасида ҳал этилишини қўллаб-қувватлаймиз.
Ушбу телефон суҳбатида Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакатининг Эрон Ислом Республикаси билан энергетика соҳасида ҳамкорликни илгари суриш, шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги ва манфаатдор эканлигини маълум қилди.
Россия президенти, шунингдек, Сурия муаммоларини ҳал қилишда Остона жараёни музокараларининг муҳимлигини таъкидлади ва барча томонларнинг бунга содиқлини билдирди.