Январ 20, 2023 15:38 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари Бош штаби: Европа ўзининг бидъатчи ҳаракатлари оқибатларидан эҳтиёт бўлиши керак
    Эрон Қуролли кучлари Бош штаби: Европа ўзининг бидъатчи ҳаракатлари оқибатларидан эҳтиёт бўлиши керак

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби Европа парламентининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси номини “террорчи ташкилотлар” деб атаганлар рўйхатига киритиш борасидаги умидсиз ҳаракатини кескин қоралади ва унинг оқибатларидан огоҳлантирди.

 Пайшанба куни Эрон Қуролли кучлари Бош штаби Европарламентнинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси номини “террорчи ташкилотлар” деб аталган рўйхатига киритиш бўйича ҳаракатини қоралади ва таъкидлади:Бу ҳаракат халқаро қоидаларда бидъатдир ва минтақавий ва глобал хавфсизлик, осойишталик ва тинчликка таъсир қилади ва Европа Парламенти унинг оқибатларидан эҳтиёт бўлиши керак.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби баёнотида шундай дейилади:Европа парламенти Америка террористик режими ва сохта сионистик ҳукуматининг душманлик сиёсатига эргашишда ва уларнинг таъсирида ожиз бўлиб, кулгили ҳаракат билан Эрон Ислом Республикаси чегараларига нотинчлик ва хавфсизликни киритиш лойиҳасида муваффақияцизликка учрагач,  дунёга ўзининг икки томонлама, хавфсизликка қарши ва барча ҳуқуқий ва халқаро қоидалар ва қоидаларга зид  стандартларини кўпроқ кўрсатиш учун Эрон халқининг қудратли мудофаа қуролларидан бири ва барчанинг эътирофига кўра минтақадаги энг йирик террорчи гуруҳ яъни ИШИДни йўқ қилган  ва тормор қилган ислом инқилоби гвардияси корпусини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритди.

Бу баёнотда айтилишича:  Гарчи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 39-моддасига кўра, террористик гуруҳлар ва ташкилотларни аниқлаш ва эълон қилиш ҳуқуқи Хавфсизлик Кенгашида бўлса-да ва аъзо давлатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 2-моддаси 7-бандига асосланган бир томонлама ҳаракатлари рад этилган, халқаро кучга эга эмас ва мажбурий эмас деб белгиланган бўлса-да, аммо Эрон Ислом Республикасининг қарор қабул қилиш тизимига таъсир ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган бундай бидъат ва асоссиз қарорлар Эрон Ислом Республикаси қарор қабул қилувчиларнинг миллий манфаатлар йўлидаги эътиборини бузолмайди.

Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди:Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари, хусусан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси  хавфсизлик, миллий манфаатлари ва Ислом инқилоби юксак ғояларини ҳимоя қилиш ҳамда Америка, Англия, Сионистик режим ҳомийлигидаги террорчиларга доимий қарши курашиш йўлида бундай самарасиз саъй-ҳаракатлари туфайли ҳеч қачон чекинмайди ва   Яқин келажакда душман ҳукуматлар бу сафар ҳисоб-китобларида хатога йўл қўйганликларини англаб етадилар.

Ёрлиқ