Январ 22, 2023 11:22 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Швецияда Қуръони каримнинг таҳқирланганини кескин қоралади
    Эрон давлати Швецияда Қуръони каримнинг таҳқирланганини кескин қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби Швецияда Қуръони каримнинг таҳқирланишини кескин қоралаб, Швеция ҳукумати исломга зид ҳатти-ҳаракатларнинг такрорланишини олдини олиб, бу жиноятчиларнинг жазосиз қолдирмаслиги керак деб айтди.

Эрон ТИВ ахборот ва матбуот хизмати бошқармасининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний Чофий кечанги суҳбатида, бу сафар Швецияда содир бўлган Европа давлатларидаги Қуръони каримнинг таҳқирланишини кескин қоралаб, афсуси айрим Европа давлатлари ўтмишдагидек  сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш деган сохта баҳона билан мусулмонларинг муқаддасликлари ва исломий қадриятларга нисбатан экстремистик  ва фанат ҳаракаларга йўл очиб бермоқда ва инсон ҳқуқлари каби чиройли шиорларига қарамай, ўз  жамиятларида исломга қарши ва исломофобияни  кенгайишига замин яратмоқда деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, бир ярим миллиард мусулмоннинг муқаддас китобини таҳқирлашни такорланишни барча мусулмонларга нисбатан нафрат ва зўравонликни тарғиб қилишнинг ёрқин намунаси сифатида баҳолаб, бундай ҳати-ҳаракатлар сўз ва фикр эркинлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз бир қатор экстремистик гуруҳларнинг Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръони Каримга ўт қўйгани Анқара ҳукуматининг кескин муносабатида сабаб бўлди.

Ёрлиқ