Эрон президенти: Теҳрон ва Москва ўртасидаи иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда
Эрон Исом Республикаси президенти Россия Давлат Думаси билан учрашувда Теҳрон ва Москва ўртасидаги иқтисодий алоқалар доимий равишда мустаҳкамланиб такомиллашиб бораётганини маълум қилди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча Россия Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашди. Иброҳим Раисий Россия Думаси раисини қаул қилганида, Теҳрон ва Москва имкониятларидан фойдаланиши икки давлат манфаатларини таъминашдан ташқари, минтақавий манфаатларни ҳам юзага келтириши мумкин деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида Теҳрон ва Москва ўртасидаги иқтисодий алоқалар доимий равишда мустаҳкамланиб, такомиллашиб бораётганини таъкидлаб, икки давлат савдо, энергетика, транзит ва транспортнинг турли соҳаларида турли ва кўп имкониятларга эга, уларни ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида фаоллаштириш мумкин деб аниқлик киритди.
Эрон Ислом Республикаси президенти шунингдек Теҳрон давлати Москва билан келишувиниг тўлиқ бажарилишига амал қилишини баён этиб, икки томоннинг имкоинятлари бир-бирини тўлдириши ва улардан фойдаланиш икки давлат манфаатларини таъминлашдан ташқари, минтақавий манфаатларини ҳам яратиши мумкин.
Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ҳам Эрон президентининг минтақавий ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги позициясини икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади деб маълум қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида, Россия ҳам Эрон билан ўзаро алоқалар даражасини яхшилаш борасидаги ёндашув ва фикрга эга ва Москва кун тартиби икки давлат раҳбарларининг ҳамкорликни узлуксиз ривожланишига интилиш иродасига асоланади деб қўшимча қилди.