Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, 13 обон куни яъни зўравон қудратлар ва халқаро мустабид тузумларига қарши кураш
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, 13 обон куни яъни зўравон қудратлар ва халқаро мустабид тузумларига қарши кураш миллий санаси муносабатида Эрон халқининг кенг- қамрволи куча намойишлари АҚШни ноумид бўлишига сабаб бўлди деб айтди.
Теҳрон жума намозинининг бугунги муваққат имом хатиби, Оятуллоҳ Муҳамад Али Муваҳиддий Кирмоний , 13 обон яъни халқаро мустабид тузумларга қарши кураш кунини Эрон халқини АҚШга қарши хати ҳаракатлари ва курашишининг кунидир деб эълон қилди. У ўз хутбалари давомида, Эрон халқини АҚШга қарши курашиши ҳам диний ва ҳам ахлоқий жиҳатга эга эканлигини таъкидлади.
Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний шунингдек АҚШни ўз нуфузини кучайтиришидан эҳтиёт бўлиш лозимлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Эрон халқига қарши ошкора тарзда душманчилик қилаётган АҚШ давлати ҳеч бир инсоний қонун -қоидалар ва алоқаларга риоя қилмаётир деб қўшиича қилди.
Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний шунингдек Баржом дастури АҚШ давлатини ёлғончи эканлиги ва ўз ваъдасига амал қилмаётганлигини исботлаб берганини таъкидлаб, АҚШ билан музокара қилиш муаммолар ва масалаларни ҳал этилишига ҳеч қандай кумаклаша олмайди деб аниқлик киритди.