Январ 30, 2023 16:33 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Эроннинг тараққиёт истиқболи ҳозирги башоратлардан анча ёрқинроқ
    Инқилоб Раҳбари: Эроннинг тараққиёт истиқболи ҳозирги башоратлардан анча ёрқинроқ

Инқилоб раҳбари юзлаб ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар ва илмга асосланган соҳа фаоллари билан учрашувда халқнинг келажаги ва Эроннинг ривожаниш истиқболи ҳозирги прогнозлардан анча ёрқинроқ эканини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг маълумотлар базасининг хабар қилишича, бугун Инқиоб раҳбари Оятулло Хоманаий  бу учрашувда Эрон ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолларининг руҳи, умиди дунёқараши ва аниқ фаолиятидан мамуннлигини билдириб, мамлакатнинг иқтидори ва ўсиш салоҳияти Худо томонилан берилган ресурслар, географик, халқаро ва сиёсий мавқеи айниқса инсон ресурслари туфайли жуда юқори ва алоҳида соҳаларда ва шу сабабли миллатнинг келажаги ва Эроннинг тараққиёт истиқболлари ҳозирги башоралардан анча ёрқинроқ деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эроннинг порлоқ келажаги тез ва узлуксиз иқтисодий ўсишини талаб қилиши ҳамда  7 -ривожаниш режасида иқтисодий  тараққиётнинг адолат билан уйғунлашган устуврлигига тўхталиб, иқтисодий ўсишнинг сабаблари ва талабларини тушунтириб бердилар ва  қишлоқ хўжаликлари ҳаётдаги сезиларли турмуш муаммолари ва қийнчиликларни ҳал қилиш иқтисодий ўсишни мутлақо заруратга айлантиради деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби Олий раҳнамои бу йилни " ишлаб чиқариш, илмга асосланан, бандлик яратиш йили" номланганини маълум даражада ўтган йил иқтисодий фаоллар билан бўлиб ўтган учрашувларни натижа берганини таъкидлаб, икки кун аввал ташриф буюрилган кўргазма йил шиори соҳасида нисбатан яхши ишлар қилинганини кўрсатди қолаверса мазкур йиғилишда хўжалик фаолларнинг мамлакат иқтисодий тараққиёти ҳақидаги сўзлари ҳам яхши умид ва ваъдалар  беради ва ҳижрий-шамсий  1401 -/ 2022 йил март ойидан  -2023 март ойигача/ йилнинг биринчи яримининг расмий кўрсаткичлари асаосан ҳаракат ва ўсишни кўрсатади деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий сўзлари давомида, кўплаб соҳалардаги бугунги мувафаққиятлар бундан 15 йил муқаддас илмий ҳаракатнинг бошлангани билан боғлиқ эканини таъкидлаб, ёш олимлар глобал илм-фаннинг олдинги қаторларини босиб ўтишлари керак ва эллик йилдан кейин кимки илм -фаннинг сўнгги янгиликларини билмоқчи бўлса форс тилини ўрганиши тўғри келиши учун замин яратишлари керак деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ