Январ 28, 2023 15:58 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлар кўргазмасига ташриф буюрдилар
    Инқилоб раҳбари маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлар кўргазмасига ташриф буюрдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун 3 соат давомида турли соҳаларда ўтказилган ички имкониятлар кўргазмасига ташриф буюрдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси, ахборот идорасининг маълум қилишича бу кўргазма " Ишлаб чиқариш, билимга асосланган, иш жой яратиш" йили шиори муносабатида ўтказилган.

Кўргазмада кончилик ва қазиш, электроника ва телекоммуникациялар, аэрокосмик ва сунъий йўлдош, автомобил, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, темир йўл, автмобил, денгиз ва ҳаво транспорти, уй-жой қурилиши, нефт ва нефтохимия, маиший техника, тўқимачилик, саноат, аквакултура, сув ҳавзаларини бошқариш, электр ва электр станциялари саноати , тўғон қурилиши ва сув хўжалиги лойиҳалари, ахборот-коммуникация технологиялари намойиш этилди.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ҳижрий шамсий 1401 йилни " Ишлаб чиқариш, илмга асосланан ва иш ўринлари яратиш" йили сифатида номладилар ва билимга асосанган компанияларни ривожлантиришни янги иш ўринлари яратишнинг энг яхши йили деб  ҳисобладилар.

Ёрлиқ