Январ 31, 2023 11:39 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ зиёратгоҳи ва Биҳишти Заҳро шаҳидлар мозорига ташриф буюрдилар
    Инқилоб раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ зиёратгоҳи ва Биҳишти Заҳро шаҳидлар мозорига ташриф буюрдилар

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом Республикаси асосчиси Ҳазрат Имом Имом Хумайний /р.а/ нинг муқаддас зиёратгоҳига ташриф буюриб, Имом Хумайний /р.а/ хотирасини улуғладилар.

Эронда  Ислом Инқилоби ғалабасининг 44 чи йиллиги  ҳамда Фажр даҳаси остонасида Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллуоҳ Хоманаий  бугун  Эрон Ислом Жумҳуриятининг асочиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ зиёртгоҳига бордилар ва Эрон халқиннг ушбу  буюк имом хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек  ҳижрий-шамсий 1360 йил 7-июль воқеаси шаҳидлари Биҳиштий, Ражоий ва Боҳунар , ҳамда бошқа шаҳидар хотирасини улуғлаб уларнинг руҳ арвоҳига дуолар айтдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  Гулзори Шуҳадо яъне шаҳидар мозорига ҳам ташриф буюрдилар.

Эслатиб ўтамиз эртага ҳижрий-шасмий 1401-йилнинг 12 баҳман куни милодий ҳисоб билан 1360 йилнинг 1-феврали Эрон Ислом републикасининг муборак Фажр даҳасини бошланиши кунидир.

Бунан роса 44 йил олдин шу куни ҳижрий шамсий 1357 -йилнинг 12-баҳман куни милодий ҳисоб билан 1979-йил 1 февраль Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний /р.а/ 15 йиллик узоқликда ва ўз ватанидан қувғинда бўлганидан сўнг Эрон халқининг қизғин кутиб олиши билан Эронга қадам қўйдилар.

Имом Хумайний /р.а/ Эронга келганидан ўн кун ўтиб, 1357-йилнинг 22-баҳманида  (1979-йил 11-февральl) Эроннинг улуғвор ислом инқилоби ғалаба қозонди.

Шу боисдан Имом Хумайний /р.а/ Эронга келган куни 12-баҳман кунидан Ислом Инқилоби ғалаба қозонган куни- 22 -баҳмангача  Фажр даҳаси сифатида номланган ва ҳар йили бу санага бағишланган махсус байрам ва маросимлар ўтказилади.

Ёрлиқ