Эрон футбол федерацияси президенти ОФК вице-президенти сифатида қолди
феврал 01, 2023 16:09 Asia/Tashkent
Эрон футбол федерацияси президенти Маҳди Тож яна Осиё Футбол Конфедерацияси -ОФКнинг Марказий Осиё минтақасидаги вице-президенти этиб сайланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Баҳрайн пойтахти -Манама шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг 33-Конгресси бўлиб ўтди ва Маҳди Тож яна 4 йилга ОФК вице-президенти этиб сайланди. Маҳди Тож кетма-кет иккинчи марта Осиё Футбол Конфедерацияси вице-президенти этиб сайланди.
Қирғизистонлик Достонбек Қуноқбоев ОФК вице-президентлигига номзод бўлди бироқ у овоз беришдан олдин номзодлигидан воз кечди.
Осиё Футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бугунги сайловда рақибсиз ОФК президенти этиб қайта сайланди.
Ёрлиқ