Сурия давлати Эроннинг зилзила қурбонларига ёрдами учун миннатдорчилик билдирди
Сурия транспорт вазири ўринбосари Муҳаммад Ирфон Эроннинг Суриядаги зизила қуролларига ёрдам жўнатганини олқишлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 45 тонна озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва дори-дармонларни олиб кетаётган Эрон самолёти бугун эртааб Дамашқ аэрпортига етиб борди. Дамашқ аэрпортида бўлган Эрон Ислом Республикасининг Суриядаги элчиси Маҳди Субҳоний бу самолёт зудлик билан зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга олиб кетадиган адёл, чодир, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 45 тонна гуманитар ёрдамини олиб кетмоқда деб изоҳлади.
Субҳоний ўз сўзларида иккинчи самолётнинг Ҳалаб шаҳрига ундан кейин эса уччинчи самолётнинг Латакия шаҳрига боришини таъкидлади.
Эрон Ислом Республикаси президенти, парламенти раиси ва ТИВ раҳбарларига алоҳида мактубларида сўнгги зилзила оқибатида Сурия ва Туркиянинг бир қатор фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.