Имом Ризо /а/ нинг ҳарамлари Беъсат кунида нур ва шодликка тўлди
Эрон шимоли-шарқидаги муқаддас Машҳад шаҳридаги дунё шиаларининг 8 чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ нинг ҳарамлари, Эроннинг бошқа ҳудудлари ва ислом олами каби бир вақтнинг ўзида нур ва шодликка тўлди.
Бугун шанба, ҳижрий-қамарий 1444 йил, 27- ражаб, 2023 йил 18 мартга тенг бўлиб, Ислом азиз пайғамбарининг беъсат кунлари яъне Аллоҳ томонидан Ҳазрат Муҳамммад /с/нинг пайғамбарликка танланганининг кунига тўғри келади.
Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с/ нинг 40 ёшида пайғамбар сифатида танлангани кунида бутун исломий Эрон қувонч ва байрамона руҳга эгадир.
Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг беъсат кунлари инсоният учун ширк, адолатсизлик, камситиш ва жоҳиллик ва бузуқликдан чиқиб, яккахудолик, маънавият ва қадр -қиматга интилиш йўлини бошланиши эди.
Ислом азиз пайғамбари Қуръони карим муъжизаси билан энг яхши ва тўлиқ илоҳий китоб бўл орқали пайғамбари сифатида танланди. Беъсат куни нурнинг портлаши ва ҳаёт саҳнасида инсоний қадриятларининг пайдо бўлиши эди.
Имом Ризо /а/ ҳарамларининг зиёратчилари бу нуроний сарой атрофига йиғилиб, энг улуғ " исломий байрами ва тавҳиднинг чексиз файзи манбасини дунёнинг 8 чи шиа имоми пок ҳарамида нишонладилар.
Бундан ташқари кеча тунда Имом Ризо /а/ зиёртгоҳининг Имом Хумайний /р.а/ номидаги равоқида Беъсат кечасида мадҳияхонлик в атиловта маросими бўлиб ўтди.