Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликлар кенгайиб бормоқда
Эроннинг Тошкентдаги элчиси Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Наийрободий ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Баҳромжон Аълоев Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари ва ўзаро манфаатли соҳасидаги алоқларни муҳокама қилдилар.
Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон вакиллари жорий йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар дастури жумлаан турли даражадаги ўзаро сайёҳлар юзасидан фикр алмашдилар.
Найирободий ва Аълоев шунингдек икки томонлама кун тартибини кўриб чиқиш учун амалий алоқаларни давом этитиришга тайёр эканликларини ҳам билдирдилар.
Эрон Ислом республикаси 1991-йил 25 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992-йил 10-май кунида икки давлат ўртасида сиёсий муносабатлар ўрнатилди.