феврал 18, 2023 15:08 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: эронофобиянинг асосий сабаби Эрон давлатини очиқ тарзда Фаластинни қўллаб -қувватлашидир
    Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: эронофобиянинг асосий сабаби Эрон давлатини очиқ тарзда Фаластинни қўллаб -қувватлашидир

Ислом Инқилоби олий раҳбари Ислом тузуми ҳеч бир тоомннинг ақида ва фикри асосида иш олиб бормайди ва Фаластин халқини очиқ тарзда ҳимоя қилиши билан уларга ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилади де изоҳладилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Мабъас-Ҳазрат Муҳаммаднинг Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар этиб тайинлангани куни муносабати билан Эрон давлат расмийлари, ислом давлатлари вакиллари ва элчилари , Халқаро Қуръон мусобақалари мехмонлари ва иштирокчилари билан учрашувида Эрон ислом республикасининг мазлум фаластинликларни қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ ва очиқ позицияларига тўхталиб, афсуски Фаластин халқига ёрдам беришга мажбур бўлган ҳукуматларнинг ўзлари ислом душманларининг  эронофобияси ва Эронга қарши ҳаракатларидан рози деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби раҳбари шунингдек, Фаластин масаласини ислом умматининг муҳим заиф ва жароҳатларидан бири сифатида баҳолаб, Ислом оламининг кўз онгида турган бир миллат ва бир мамлакат ҳар куни тинимсиз ҳужумга, шафқасиз, ёвуз ва ваҳший режим босмларига  дучс келмоқда ва ислом мамлакатлари шунча бойлик, салоҳият ва қобилиятга эга бўлиши билан бу қонхўр режим ҳаракатини фақат кузатмоқда ва ҳатто бу давлатларидан баъзилари  бу режим билан ҳамроҳлик қилмоқда деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сўзларини бошқа қисмида вазият шу даражага етдики АҚШ, Франция ва яна бир қанча давлатлар мусулмонлар муаммоларини ҳал қиламиз деган гаплар билан ўзларига ислом оламига аралашиш ҳуқуқига бердилар. Ҳолбуки уларнинг ўзлари ночор ва ўз муаммоларини ҳал қилишга ва давлатларни бошқаришга қодир эмаслар деб қайд этдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ўз сўзларида агар биринчи куниданоқ Ислом ҳукумталари хайирхохлариниг жумладан Нажафниннг буюк уламолариниг сўзларига қулоқ солиб босқинчи режимга қарши қаттиқ туриб олганида буунги кунда Ғарбий Осиё минтақасида  вазият бошқача бўлар эди ва Ислом уммати эса кўп жиҳатдан бирдам ва кучлироқ бўлар эди деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари Беъсат ёки Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг Аллоҳ томонидан пайғамбар этиб тайинланган таълимотига қайтиш, мусулмон халқари бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, ислом давлатларнинг  ҳақиқий ҳамколиклари ислом умматининг барча муаммоларга ечим топишнинг йўли эканлигиги билдирилар ва яқинда Туркия ва Сурияда содир бўлган ва кўплаб инсонларни қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган кучли зилзиладан таассуф билдириб, Фаластин муаммоси ҳамда АҚШнинг кўп масалаларга аралашуви каби сиёсий масалани аҳамияти ҳар қандай вазиятда ҳам Ислом уммати назарида бўлиши керак деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ