феврал 25, 2023 16:25 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони : товушдан тез учадиган қанотли ракеталарни ишлаб чиқариш оширилади
    Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони : товушдан тез учадиган қанотли ракеталарни ишлаб чиқариш оширилади

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондонини генерал Ҳусейн Саломий овоздан тез учадиган қанотли ракеталар ишлаб чиқарилиши янада кенгайтирилади деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, "Пова" номли ракетаси Эроннинг 1650 km масофага учадиган энг янги қуруқликдаги қанотли ракетаси Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари томонидан ишлаб чиқарилиб тақдим этилди.

Эроннинг мудофаа доктринаси асосан олдини олиш ва мудофаа тамойилига асосланади. Ҳақиқий тўсиқни яратиш учун ишончли ҳарбий ва қурол-яроқ салоҳиятига эга бўлиш, кучли ва яхши жиҳозланган қуролли кучларга эга бўлиши муҳимдир.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий қанотли ракеталар ишлаб чиқарилиши кенгайтирилмоқда. Круиз ракетлари ер юзида ҳаракат қилгани учун қўзғалмас қанотли қўшга ўхшайди ва юқори тезликка эга эмас лекин улар товушдан ва ултратовуши типда ишлаб чиқилган деб қўшимча қилди.

IRNA  ахборот агентлигининг хабар қилишича, генерал Саломий бугун АҚШ жосуслик уяси /собиқ элчихонаси/ да ўтказилган миллий жиҳодчилар фестивали якунида АҚШнинг Эрон халқига қарши душманликда кетма-кет мағлубиятларига эътибор қаратиб, АҚШ ҳарбий жанг майдонида мувафақиятсизликка учрагани учун Эронга қарши барча стратегик захираларни ишга солган деб таъкидлади.

Ислом  Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони Эроннинг стратегик чуқурлик Ўрта ер денгизи ва Қизил денгизигача кенгайганини эслатиб, бугун биз Ўрта ер денгизи ва Қизил денгизининг ёнида турибмиз ва биз душманни йўқ қилдик деб аниқлик киритди.

Генерал Саломий шунингдек душман Эронга қарши туриш учун қарйиб еттти минг миллиард доллар сарфлашга мажбур бўлганлигига тўхталиб, душман мантиқ қудратини тушунмайди ва фақат зўравон қудратларга куч тили билан гапириш керак деб изоҳлади.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони сўзларининг бошқа қисимда бугунги кунда энг хавфсиз ечимлар Эрон Ислом Республикаси байроғи остида сузиб юрмоқда деб айтди.

Ёрлиқ