Эрон ТИВ раҳбари: инсон ҳуқуқлари кенгаши Ғарб абзали ва қуролига айланган
(last modified Tue, 28 Feb 2023 06:02:11 GMT )
феврал 28, 2023 11:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: инсон ҳуқуқлари кенгаши Ғарб абзали ва қуролига айланган
    Эрон ТИВ раҳбари: инсон ҳуқуқлари кенгаши Ғарб абзали ва қуролига айланган

Эрон ТИВ раҳбари Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида инсон ҳуқуқлари кенгаши ўзининг асосий вазифасидан узқода, Ғарб давлатлари учун сиёсий воситага айланди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси ТМВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Женевада бўлиб ўтган эллик иккинчи йиғилишда сўзлаган нутқида ҳеч бир давлат ёки гуруҳ инсон ҳуқуқларига эгалик қилиш ва ёки ҳимоя қилиши бўйича монополияга иддао қилмаслиги ёки бошқа мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ўз талқинларга бўйинсунишга мажбурламаслиги керак деб эълон қилди.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида, АҚШнинг бир томонлама мажбурлов ҳаракатларига эргашган Европа давлатлари ва бошқа давлатлар Эронда инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришга маънавий мавқе ва ваколатга эга эмас деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари дунёнинг тули бурчакларида экстремистик ва террорчилик гуруҳларнинг кучайиши ва кенгайтши ҳозирги даврнинг энг муҳим муаммоларидан бири сифатида атаб, яқинда баъзи Ғарб давлатларида Қуръони Каримнинг таҳқирланиши, Эрондаги Шоҳчероғ зиёрагоҳига  содир этилгаг ва 13 киши жумладан бегуноҳ эронлик аёлллар ва болаларнинг ҳаётига зомин бўлган терррчилик ҳужум ана шу ҳолатларга мисолдир деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг ИШИД террорчилариша қарши курашларни унутмаслик кераклигини эслатиб, Эрон Ислом Республикаси шаҳид Сулаймонийни террор қилгаларни жавобгарликка тортилмаганига қадар саъй-ҳаракталаридан воз кечмайди деб маълум қилди.

Абдуллоҳиён фаластинликлар ҳуқуқини паймол этилаётганига ҳам тўхталиб, сионистик режим томонидан инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда бузилиши ва инсониятга қарши жиноятлар тўхтатилиши керак  ва Фаластин ишғол остида қолар экан ва Исроил жиноятлари давом этар экан,  БМТнинг инсон ҳуқуқлари механизмларини ҳурмат қилиш қийин деб қўшимча қилди.