Абдуллоҳиён: МАГАТЭ бош директорини яқин келажакда Теҳронга ташрифи бўйича келиша олдик
Эрон ТИВ раҳбари МАГАТЭ Бош директори ўринбосарининг яқинда Теҳронга қилган ташрифи ва мувафиққиятли ўтган музокараларга тўхтилиб яқин келажакда Халқаро атом бўйича агентлиги бош директорининг Теҳронга ташрифи бўйича келишувни эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Женевага сафари доирасидаги биринчи икки томонлама учрашувида финляндиялик ҳамкасби Pekka Havisto билан учрашди У бу учрашувда МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гроссининг яқин келажакда Теҳронга ташрифи ҳақидаги келишувга ҳам ишора қилиб МАГАТЭга сиёсий босим ўтказилмаса техник масалада яхши ютуқларга эришишига умид қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар ҳақида ҳам гапириб, 2022 йил сентябр ойидан Эрон Комплекс ҳаракатлар режасини қайта тиклашга ва келишувнинг барча томонларини қайтаришга тайёр эди бироқ АҚШнинг икки томонлама ёндашуви ва кейинчалик Эрондаги сўнгги ички тартибсизликларга нисбатан нотўғри ҳисоб-китоблари келишувининг узилишига олиб келди.
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида алмашилган маълумотлар ва сўнги диплмоматик ҳаракатларга ҳам тўхталиб 2015-йилда имзоланган шартнома қоидаларига мувофиқ барча томонлар келишувга қайтишини кўришга умид билдирди.
Абдуллоҳиён сўзларининг бошқа қисмида бир қатор Европа давлатларининг Эрондаги сўнгги тартибсизликлар билан боғлиқ ёндашуви ва нотўғри ҳисоб-китобларини танқид қилди ва Финляндия томоинин Эрондаги сўнгги тартибсизикларда рол ўйнаган айрим Европа фуқароларига нисбатан Эроннинг ниятини ҳам маълум қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири қонунлар доирасида Эронда бўлган ёки унга саёҳат қилган ервопаликлар учун ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди.
Финляндия ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда икки давлат ўртасидаги яхши сиёсий муносабатларга эътибор қаратди ва икки давлат расмийлари ва Эрон ТИВ раҳбари ўртасидаги аоқлара ва икки томонлама музокаралар давом этаётганидан мамнунлигини билдирди.