Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ШҲТга ёрдам бериш учун кўп имкониятга эгадир
Эрон ТИВ раҳбари ШҲТ Бош котиби билан учрашувда Эрон Ислом республикасидаги ташкилот мақсадларига эришиш учун таклиф қилиши мумкин бўлган турли соҳаларда кўплаб имкониятга эгадир.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайинигн хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча ШҲТ Бош котиби Чанг Минг ва унга ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашувда Эроннинг ШҲТда иштирок этиш ва фаол рол ўйнашда жиддийлиги ва қатъийлигини маълум қилди.
Абдуллоҳиён шунингдек, бу ташкилот янги халқаро хавфсизлик ва иқтисодий келишувларда муҳим рол ўйнаши ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш барқарор хавфсизликка ҳисса қўшишига ишонамиз деб қўшимча қилди.
Эрон техника, саноат, технологик, туризм, маданий ва ҳоказо соҳаларда ташкилот мақсадларига эришиш учун тақдим эта оладиган кўплаб имкониятарга эга деб айтди, Эрон ТИВ раҳбари.
Учрашувда ШҲТ Бош котиби Chjan Ming ҳам Эроннинг минтақа ва дунёнинг қудратли ва нуфузли давлатларидан бири сифатида мавжудлиги ташкилот мақсадларини амалга ошириш ва Эроннинг аъзо давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкинлигига шубҳа йўқ деб таъкидлади.
Минг сўзларинингг бошқа қисмида ишончим комилки Эроннинг халқаро муамоларга дуч келган тажрибаси ташкилот аъзолари учун жуда фойдали бўлиши мумкин деб қўшимча қилди.