Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон Украинада тинчлик ўрнатишга тайёр
Эрон ТИВ матбуот котиби Теҳрон давлати бошиданоқ Украинадаги урушга қарши бўлганига ишора қилиб Эроннинг Украинада тинчлик ўрнатиш ва урушни тўхтатишга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий бугун матбуот анжуманида Украинадаги ўзгаришлар ҳақидаги саволга жавобан Эрон давлати бошиданоқ Украинадаги урушга қарши бўлиб ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламади деб маълум қилди.
Носир Канъоний сўзларининг бошқа қисмида Теҳрон давлати Украинадаги урушда ҳеч бир томонни қурол билан таъминланмаганни бир неча бор эълон қилиб Эрон давлати Россия билан дўст бўлишига қарамай, ҳудудларни бу давлатга қўшиб олишни қўллаб-қувватламади ва урушни тугатишга тайёрлигини билдирди деб қўшимча қилди.
Носир Канъоний сўзларининг бошқа қисмида, Эроннинг Москвада бўлиб ўтадиган Сурия бўйича йиғилишда қатнашишига тўхталиб Суриянинг қўшнилари билан алоқаларни яхшилаш Эроннинг энг муҳим ва устувор йўналишларидин биридир чунки Сурия билан минтақадаги давлатлар жумладан Туркия ўртасидаги яхши қўшничилик минтақа, Сурияда тинчлик ва барқаррликка ёрдам беради деб аниқлик киритди.