Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиённи Рамазон ойи билан табриклади
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал Бин Фархон Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённи муборак Рамазон ойи билан табриклади.
Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, ушбу телефон суҳбатида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Пекин учрашувида эришилган ижобий ютуқларга ишора қилиб, ташқи ишлар вазирларининг бўлажак учрашуви ва икки давлат элчихоналари қайта очилишини алоҳида таькидлаган.
Ушбу суҳбатда Амир Абдуллоҳийян ҳамкасбини ҳам Рамазон ойи билан табриклар экан, Ар-Риёд ва Теҳрон муносабатларининг нормал ҳолатга қайтишини олқишлаб, Эрон Ислом Республикасининг Саудия Арабистони билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёрлигини таькидлади.
Икки давлат ташқи ишлар вазирлари имкон қадар тезроқ учрашиб, элчихоналар ва консулликларни қайта очишга тайёргарлик кўришга келишиб олдилар.
Пекинда бўлиб ўтган Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги музокаралар чоғида 10-март, жума куни икки давлат 7 йилдан сўнг дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди.
Икки давлат келишувига кўра, Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари кўпи билан икки ой давомида бир-бирлари билан учрашадилар, элчилар алмашинуви ва элчихоналарнинг қайта очилиши учун асослар ҳамда муносабатларни қайта тиклаш бошқа ҳаракатларни амалга оширадилар.
Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни Хитой воситачилигида қайта тиклаш тўғрисидаги келишувнининг эьлон қилиниши минтақа давлатларининг бир қатор қўллаб-қувватлаш ва олқишларидан тортиб, сионистик режим етакчиларининг хавотир билдириши ва Америка ҳукуматининг хабардорлигини эълон қилиши ва Ғарбий Осиёдаги кескинликни пасайтиришда ижобий таъсири ва Ямандаги урушнинг тугашига умид билдириш каби кенг таъсир кўрсатди.