Ислом инқилоби муаззам раҳбари: Қуръон тиловат қилишдан мақсад тингловчиларга таъсир ўтказишдир
Ислом инқилоби муаззам раҳбари Рамазон ойининг биринчи кунида Қуръон қироатининг нурли йиғилишида таъкидладилар:Қуръон тиловатидан мақсад тингловчиларга таъсир қилишдир.
Ислом инқилоби Муаззам раҳбари кеча (пайшанба) Рамазон ойининг биринчи кунида ва бир қатор нуфузли қорилар ва қурьон мутахасислари ҳамда Қуръон фаоллари иштирок этган нурли йиғинида Қуръон тушунчалари ва мавзуларини фойдаланувчиларга етказиш ва уларга таьсир кўрсатиш учун Қуръон тиловати йиғинларини оятларни таржима ва тафсир билан уйғунлаштириш кераклигини таькидладилар ва Қуръон мутахассислари ва фаолларини ушбу муҳим масалани ҳал қилиш усулларини топишга чақирдилар.
Муаззам раҳбари девони ахборот базасига кўра, Оятуллоҳ Хоманаий Эроннинг кўплаб нуфузли, гўзал қироатли, яхши қироат усулларини биладиган ва тўғри тиловат қилувчи қорилари борлиги неъмати учун Қодир Тангрига шукроналикларини изҳор қилиб, айтдилар:Маълумотларга кўра, мамлакатда Қуръон индексининг ўсиши бошқа барча кўрсаткичлардан юқори бўлиб, бу чуқур мамнуният манбаидир.
У киши Аллоҳ таолонинг рисолатини инсонлар қалбига етказгани учун Қуръон қориларини муҳим ва шарафли вазифа ва мавқега эга деб билдилар ва қўшимча қилдилар:Қуръонни тинглаш ва қулоқ тутиш Раббийга бўлган фарз ва имон зарурати ва илоҳий раҳм-шафқатга эга бўлиш учун асос бўлиб, бу илоҳий оятларда тафаккур қилиш ва тадаббур қилиш имкониятини ҳам беради, шунинг учун Қурьонни ўқиш ва тинглашда жиддий бўлиш керак.
Оятуллоҳ Хоманаий таъкидладилар:Қуръон мутахассислари ва фаоллари оятларнинг буюк мавзулари қироат тингловчиларининг қалбига етиб бориши учун йўлларни топишлари керак.
У киши Қуръонни ҳикмат, сабоқ ва ҳаёт китоби сифатида билиб, таъкидладилар:Қуръони Карим барча шахсий, оилавий, ижтимоий, давлат ва ҳатто халқаро муносабатлар соҳаларида тадбир ва ҳикматларга тўла бўлиб, бу сабоқларни ўрганиш ва амалда қўллашга жиддий эътибор қаратиш лозим.
Ислом Инқилоби муаззам Раҳбари яна қориларга “таьсирли қироат”ни тавсия қилдилар ва дедилар:Баъзи қироатларнинг мақсади оҳанг ўқиш бўлиб, баъзи бир ташқи қориларнинг қироатидан кўриниб турибдики, улар ўз тингловчиларига чиройли ва фаол мусиқа ёрдамида қироат оҳанглари ва усулларини кўрсатишга интилишади, бу тиловат, мақбул тиловат эмас.
Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий Қуръон тиловатининг баъзи усулларини тўғри ишлатилса ва ҳаддан ташқари қўлланмаса тингловчиларга таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаб, Қуръон тиловати буюк ва таркибий санъат эканини таъкидлаб, қориларга хитоб қилдилар:Эътибор беринг, қайси оҳангда қироьат қилсангиз ҳам, буни тингловчига таъсир қилиш ниятида қилинг.