Эрон франсия халқининг тинч намойишлари бостирилишини қоралади
(last modified Sat, 25 Mar 2023 06:48:02 GMT )
март 25, 2023 11:48 Asia/Tashkent
  •  Эрон франсия халқининг тинч намойишлари бостирилишини қоралади
     Эрон франсия халқининг тинч намойишлари бостирилишини қоралади

Эрон ташқи ишлар вазири франсия халқининг тинч намойишлари бостирилишини қоралаб, бу давлат ҳукуматини инсон ҳуқуқлари стандартларини ҳурмат қилишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён жума куни ўз твитида Франсия халқининг тинч намойишлари бостирилганини қоралади ва бу мамлакат ҳукуматини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва ўз талабларини тинч йўл билан олға сураётган ўз мамлакати халқига қарши куч ишлатмасликка чақирди.

Франсия халқининг Макрон ҳукуматининг пенсия режасига қарши умуммиллий норозилик намойишлари давом этмоқда ва Франсия ҳукумати манбаларининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, улар Макрон ҳукуматининг пенсия режасига қарши мамлакат бўйлаб ўтказилган норозилик намойишларида бир миллиондан ортиқ одам иштирок этганини эълон қилди, ҳозиргача бу намойишлар чоғида 123 нафар полиция ходими яраланган, 80 нафар намойишчи ҳибсга олинган.

Ле Монде газетаси намойишчилар сонини 1,2 миллион, Франсиянинг энг йирик касаба уюшмаси CГТ эса намойишчилар сонини 3,5 миллион деб эълон қилди.

Бу намойиш зўравонлик билан бирга бўлди ва Франция полиция кучлари намойишчилар билан тўқнашиб, уларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди; ОАВ манбалари Бородо шаҳар кенгаши биноси олдидаги ёнғин ҳақида хабар берди.

Агенcе Франcе-Прессе ҳам Париж кўчаларида чиқинди қутилари ва газета киосклари ёқиб юборилганини маълум қилди.

Франсия касаба уюшмалари 28-март куни пенсия ислоҳотига қарши ўнинчи умуммиллий намойиш учун намойишчиларни кўчага чиқишга чақирди.