Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дипломатик паспортлар учун визалар бекор қилинади
(last modified Tue, 28 Mar 2023 09:29:31 GMT )
март 28, 2023 14:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дипломатик паспортлар учун визалар бекор қилинади
    Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дипломатик паспортлар учун визалар бекор қилинади

1 апрелдан Ўзбекистон ва Эрон Ислом республикаси ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун виза сўровларнинг ўзаро бекор қилиш тўғрисидаги келишув амалга оширилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаи халқаро шартнома ўтган 2022-йил 14-сентябр куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Шунингдек мазкур ҳужжат чекланмаган муддатга тузилади ва дипломатик каналлар орқали томонлар зарур давлат ички тартиб-қоидаларни бажарганликлари тўғрисида сўнгги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб  30 кун ўтгач кучга киради.

Эрон Ислом республикасининг Тошкентдаги элчихонаси нотаси ҳамда мазкур меморандум қоидаларига асосан, мазкур халқаро шартнома жорий  2023-йил 1-апрелдан бошлаб амалга оширалди.

Эрон Ислом Республикаси 1991-йил 25-декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва  1992-йил 10-майда икки давлат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.