Эртага Эрон ТИВ раҳбари Россияга сафар қилади
Эрон Ислом республикасининг Россиядаги элчиси Эрон ТИВ раҳбарининг Москвага ташрифи ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий бугун ўз Твиттер саҳифасида Москва эртага /чоршанба/ Эрон ТИВ вазири Ҳусейн Амир Абдулоҳиённи қабул қилади деб айтди.
Жалолий шунингдек Эрон ва Россия президентлари ўртасида эришилган келишувларни давом эттириш, минтақавий ўзгаришларни муҳокама қилиш, қўшма комиссияда эришилган келишувларнинг бажараётгани ва " Шимол-жануб" коридоридоринг сўнги ҳолати икки мамлакат ТИВ раҳбарлари учрашувининг энг муҳим мавзулардан бўлдади деб қўшимча қилди.
Эрон ва Россия давлатлари икки томонлама соҳаларда айниқса иқтисодий,ҳарбий ва хавфсизлик муносабатларда ҳамда АҚШнинг биртомонламалилигига қарши ктуриш каби минтақавий ва халқаро масалаларда стратегик манфаатларга эга ва бу эса сўнгги йиларда икки томон ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг асосий омилларидан бирига айланган.