Эрон ташқи ишлар вазири ва Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Теҳронда учрашди
Эрон ташқи ишлар вазири ва Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Теҳронда учрашиб Суриядаги ўзгаришлар хусусида суҳбат ўтказишди
Эрон ташқи ишлар вазири ва Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Теҳронда учрашиб Суриядаги ўзгаришлар хусусида суҳбат ўтказишди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Файсал Меқдод Эрон ташқи ишлар вазирининг араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари Ҳусайн Жоберий Ансорийнинг таклифи билан якшанба куни қўшма сиёсий комитет йиғилишида иштирок этиш мақсида делегацияга бошчилик қилиб, Теҳронга сафар қилган эди. Бугун душанба куни Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашиб Суриядаги охирги ўзгаришлар ҳақида маслаҳатлашиб олишди. Файсал Миқдод Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашганидан кейин Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Жоберий билан ҳам учрашди. Эрон ва Суриянинг қўшма сиёсий комитети йиғилишида иштирок этиш Файсал Миқдоднинг Теҳронга қилган сафарининг бошқа режаларидан эди.