Амир Абдуллоҳиён: минтақа геосиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш рад этилади
(last modified Thu, 30 Mar 2023 06:49:34 GMT )
март 30, 2023 11:49 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: минтақа геосиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш рад этилади
    Амир Абдуллоҳиён: минтақа геосиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш рад этилади

Эрон ТИВ раҳбари ҳар қандай асос билан бўлганига қарамай, минтақа геосиёсатадиги ҳар қандай ўзгариш рад этилади деб айтди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  билан матбуот анжуманида, Кавказдаги ҳозирги воқеаларга алоҳида эътибор қаратилди чуники бу минтақада кескинликнинг давом этиши Озарбойжон Республикаси ва Арманистоннинг ҳеч бири манфаатдор эмас ва бу минтақадаги хавфсизлик эса бутун минтақа тинчлиги барқарорлиги ва хавфсизлиги манфаатига хизмат қилади деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири минтақадаги геносиёсий ўзгаришларга уриниш минтақадаги вазиятни тобора мураккаблаштирувчи омилга айланишини таъкидлаб, минтақанинг муаммолари турли  гуруҳ ва томонларнинг мулоқоти ва сиёсий ечими орқали ҳал қилиниши керак деб изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек Хитой президентининг дунё тинчлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги  ғоясини қўллаб-қувватлаб, Эрон минтақада ва глобал миқёсда барқарорлик, тинчлик ва хавфсизликка олиб келадиган ҳар қандай  ташаббусни олқишлайди деб маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон ва Риёд муносабатларининг жонланиши ҳақида ҳам гапириб тез орада Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан учрашиб икки томонлама муносабатларини қайтариш ва элчихоналарини қайта очиш масалаларни муҳокама қилишни қўшимча қилди.

Матбуот анжумани чоғида  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам сўзлаган нутқида АҚШ ва унинг иттифоқдош давлатлари томонидан Эрон Ислом республикасига қарши қўлланган ноқонуний санкцияларга қарамай, Россиянинг Эрон билан бизнес ҳамкорлиги обора ортиб бормоқда деб эълон қилди.

Сергей Лавров шунингдек Комплекс ҳаракатлар режасининг муқобил варианти йўқлигини ва Россия бу режани имкон қадар тезроқ қайта тиклашини хохлаётганини айтиб, бутун дунё АҚШни ўз мажбуриятларига қайтишини ва Эронга қарши санкцияларни бекорр қилишини кутимоқда деб қайд этди.

Сергей Лавров сўзлари давомида  Суриядаги ўзгаришлар хусусида Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганидан мамнунлигини билдириб, Эрон ТИВ раҳбари билан Сурия, Фаластин, Кавказ, Яман муаммоларини ҳал қилиш, Каспий денгизининг ҳуқуқий режими ҳақида фикр алмашганини маълум қилди.