Халқаро суднинг қарори;Американи Эронга товон тўлашга маҳкум қилди
(last modified Fri, 31 Mar 2023 08:45:57 GMT )
март 31, 2023 13:45 Asia/Tashkent
  • Халқаро суднинг қарори;Американи Эронга товон тўлашга маҳкум қилди
    Халқаро суднинг қарори;Американи Эронга товон тўлашга маҳкум қилди

  Халқаро суд Американи Эронга товон тўлашга ҳукм қилди.

Халқаро суд Америка Қўшма Штатлари Эрон активларининг бир қисмини блоклаб, халқаро қонунларни бузган ва товон тўлаши кераклигини эълон қилди.

Бу маҳкама раисининг ўринбосари Кирилл Геворгян пайшанба куни Халқаро суд чиқарган қарорга кўра, Эрон активларининг бир қисмини Қўшма Штатлар томонидан мусодара қилиниши ноқонуний эканлигини ва товон тўланиши кераклигини айтди.

Геворгяннинг сўзларига кўра, АҚШ Эрон билан 1955-йилда имзоланган “дўстлик, иқтисодий алоқалар ва консуллик ҳуқуқлари тўғрисидаги шартнома”даги мажбуриятларини бузган; Шунинг учун {бу ҳаракат} оқибатлари ва халқаро мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли Теҳронга товон тўлаши керак.

Суд қарорига кўра, компенсация миқдори иш юритишнинг кейинги босқичларида аниқланади.

Гаага халқаро суди судялари ҳам пайшанба куни Эрон Марказий банкининг АҚШда блокланган 1,57 миллиард долларлик активлари бўйича қарор қабул қилиш учун зарур суд ваколатига эга эмасликларини эълон қилишди.

Аммо шу билан бирга, ушбу суд ушбу суд жараёни ҳали ҳам давом этаётганини эълон қилди, чунки у бошқа Эрон компанияларининг Америкада блокланган айрим активлари бўйича қарор қабул қилиши мумкин.

Ёрлиқ