Сионистик режимнинг Сурияга ҳужумида Эрон ҳарбий маслаҳатчиларидан бири шаҳид бўлди
Сурия пойтахти -Дамашқ чеккасига қарши сиоинстик режимнинг ҳаво ҳужумларида Эроннинг ҳарбий маслаҳатчиларидан бири бўлган Милод Ҳайдарий шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ўз баёнотида сионистик режимннинг такрорий жиноятлари ва тажовузлари ҳамда БМТга аъзо бир мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиши борасида дунёнинг асосий ташкилотларининг сукут сақлаши ва ҳаракатсизлигини қоралаб, шубҳасиз сохта ва жинояткор сионистик режим бу жиноятнинг жавобини олади деб эълон қилди.
Сионистик режимнинг қирувчи самолётлари кеча Дамашқдаги бир қанча нишонлар ва марказларни бомбардимон этди.
Сурия ОАВлари ҳам Ад-Димос ҳудуди сиоинстик режимнинг босқинчи бомбардичончилари томонидан ҳужумга учраганини маълум қилди.
Сурия армиясининг ҳаво мудофааси отилган ракетанинг бир нечтасини тутиб йўқ қилишга муваффақ бўлди.