Инқилоб раҳбари: дунёдаги сиёсий ўзгаришлар Эрон Ислом республикаси душманлари жабҳасини заифлаштиради
(last modified Wed, 05 Apr 2023 05:36:31 GMT )
апрел 05, 2023 10:36 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: дунёдаги сиёсий ўзгаришлар Эрон Ислом республикаси душманлари жабҳасини заифлаштиради
    Инқилоб раҳбари: дунёдаги сиёсий ўзгаришлар Эрон Ислом республикаси душманлари жабҳасини заифлаштиради

Инқилоб Раҳбари дунёдаги сиёсий ўзгаришларни жуда тез ва айни пайтда Эрон Ислом республикаси душманларини заифлашишига сабаб бўлганини айтиб, бу имкониятдан фойдаланаш учун ташқи сиёсат ўзиниг ҳаракатчанлигини, ташаббус ва фаоллигини ошириши керак деб буюрдилар.

Кеча Ислом Инқилобининг Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий  исломий тизим расмийлари, масъуллари, 3 орган раҳбарлари ва бошқа давлат  ишчилари билан учрашувида келажакдаги янги дунё тартибида Эронга қарши жабҳанинг заифлашув аломатларини билдииб, икки ёки уч йил олдин АҚШ сайловларида яратилган муаммолар ва қутбланиш ҳали ҳам кучли деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек АҚШнинг заифлигидан мисоллар келтириб, АҚШ Украинада уруш оловини ёқди аммо бу уруш Вашингтон ва унинг Европа иттифоқчилари ўртаисда бўшлиқни келитириб чиқарди, улар аслида уруш қурбонларига айландилар аммо фойда олувчи эса худди АҚШ бўлди деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида, Эрон Ислом республикасининг душмани бўлган  сионистик режимга тўхталиб, бу режим 75 йиллик ҳаёти давомида ҳеч қачон бугугидек даҳшатли муаммоларга дуч келмаганди деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий сионинстик режимнинг нотинчлиги ва қулаши ҳолатиданр мисоллар келитриб,  бу режим сиёсий беқарорликка дуч келган, тўрт йил ичида эса тўртта бош вазир алмашди, ундаги партия коалициялари шаклланмаган, парчаланиб кетган ва сохта режим бўйлаб ўта қутбланиш мавжуд. Айрим шаҳарларда юз минглаб намойишчилар шундан далола беради ва бу заиф томонларини бир неча ракета отиш билан қоплаши мумкин ҳам эмас деб эслатиб ўтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Исроил режимини тарк этувчи одамлар сони тез орада икки миллионга етиши ҳақидаги мақолаларни чоп этилганини таъкидлаб, сионист маъмурларни бу режимнинг яқин орада қулаши ҳақидаги кетма-кет огоҳлантиришларнии сионистларнинг ўаифлашганининг яна бир белгиси сифатида баҳоладилар.

Инқилоб раҳбари нутқининг яна бир қисмида душманларнинг мамлакат ичидаги фитнасига ҳам ишора қилиб, мамлакат ичида аёллар масаласи баҳонасида ҳамда Ғарб жосуслик идоралари кўмагида амалга оширилган ўтган йилги татибсизликлар  каби фитналар бўлган ва келажакда ҳам бўлади деб айтдирар.

Ул Ҳазрат сўзлаган нутқида , Ғарб давлатларидаги аёлларнинг аянчли ва нотинч аҳволига ҳам тўхталиб,  уларнинг аёллари ҳам тан оланки   аёллари кўчаларда, лагерларда ёки ҳарбий сафларда ҳам хавфсиз бўлмаган ва  масалан судга шикоят қилиш учун келган рўмол кийган муслима аёл ҳам ўлдирилган бу мамлакатлар давлатлари ҳатто  аёлларга энг юқори қадр-қимматни берган Эрон ислом жумҳуриятига йўл кўрсатиш ва чизиқ тортишга уринадилар деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий бу учрашувда ўтган йилги ҳодисаларда бир қанча одамларнинг алданиши ҳақида ҳам гапириб, ичкарида алданиб қолган айримлар    ташқи душман  ва хиёнаткор одамлар  фойдасига хотин-қизлар озодлиги шиорларни эълон қилдилар ва  бу ҳаракатлар эса мантиқий далил ва тўғри фикр ўрнида сафсата билан бирга эди деб изоҳладилар.

Ул Зот шунингдек ҳижобдан воз кечадиган айримлар  бунинг парда ортида душманлар яъни сионистик режимнинг жосуслик идоралари турганини билмаслиини эслатиб, улар ҳижобга қарши ҳаракталар ва ҳижобдан воз кечишлар парда ортида душманлар турганини билганида бу ишни қилмайдилар чунки уларнинг аксарияти дин ва тақво, Рамазон ва намоз аҳлидир деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳари  ўз сўзлари давомида бу масала албатта ҳал бўлади чунки Инқилобнинг дастлабки ҳафталарида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳижоб масаласини қатъий ва зарурий баён этгандилар деб қайд этдилар.