Эрон ТИВ раҳбари Пекинда Франция ва Хитой ТИВ раҳбарлари билан учрашди
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Пекин шаҳрида франциялик ва хитойлик ҳамкасблари билан учрашиб мулоқот қилди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Франция ТИВ раҳбари Кетрин Колонна кеча Пекин шаҳрда икки давлатнинг юқори мартабали делегацияларини бир вақтнинг ўзида Хитойда бўлишидан фойдаланиб учрашиб мулоқот қилдилар.
Эрон ва Франция ТИВ раҳбарлари учрашувида икки томонлама муносабатларининг турли масалалари ҳамда умумий минтақавий ва халқаро манфаатлар масаласи юзкасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари кеча Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ҳам Пекинда учрашиб минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар.
Бу эса Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарларининг Хитой ТИВА раҳбарлигида Чин Гангни тайинланганидан кейиин Пекиндаги иккинчи учрашувидир.
Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Расисийнинг Пекинга ташрифи арафасида учрашиб бир- бири билан музокаралар олиб борганди.
Эрон ТВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён куни кеча юқори мартабали делегация бошчилигида Саудия Арабистонии ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон билан учрашииш ва суҳбатлашиш учун Хитойга сафар қилганди.