апрел 08, 2023 12:17 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Эрондаги элчиси: Эрон ва Қозоғистон фуқароларининг сайёҳати учун 14 кунлик визалар бекор қилинди
    Қозоғистоннинг Эрондаги элчиси: Эрон ва Қозоғистон фуқароларининг сайёҳати учун 14 кунлик визалар бекор қилинди

Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчиси Остона ҳукумати эронликларни Қозоғистонга бориши учун 14 кнулик визаларни бекор қилиш қароридан кейирн Эрон Ислом республикаси ҳам Қозоғистон фуқароларини Эронга келиши учун шундай имконият яратди деб айтди.

Қозоғистонниниг Эрондаги элчиси Асхат Уразбай  Эрон талабалари ахборот агентлиги -ИСНО билан суҳбатида,  Қозоғистон президентининг ўтган июнь ойида Теҳронга ташрифи ва Эрон фуқароларининг Қозоғистонга бориши учун 14 кунлик визалар бекор қилинганини эълон этгани ортидан бу масала мазкур сафардан бир ой ўтиб кучга кирганди деб эълон қилди.

Уразбай ўз сўзларида Эрон ҳукумати ҳам қарши чора сифатида нормал визага эга бўлган Қозоғистон фуқароларини Эронга визасиз 14 кунлик сайёҳат қилишлари мумикнлигини эълон қилган деб қўшимча қилди.

Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчиси Эрон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилганини ҳам тилга олиб, Теҳрон ва  Остона расмийлари савдогарлар, тадбиркорлар ва одамларнинг ҳаракаланишини осонташитириш учун икки давлат ўртасидаги алоқа  йўлларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда деб таъкидлади.

1991-йилда Қозоғистон Республикаси мустақилликка эришгани ортидан Эрон Ислом Республикаси бу мамлакат мустақиллигини биринчилардан бўлиб  тан олиб ўз элчихонасини бу мамлакатда очди ва сўнгги  30 йилда эса икки халқнинг тарихий, диний ва маданий муштаракликига асосланган Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар мутаносиб равиш билан ривожланиб бормоқда.

Ёрлиқ