ноябр 29, 2023 17:47 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Туркманистон Хитой орқали Эронга транзит йўлагини ривожлантирмоқчи
    Қозоғистон ва Туркманистон Хитой орқали Эронга транзит йўлагини ривожлантирмоқчи

Қозоғистон ва Туркманистоннинг юқори мартабали расмийлари транзит соҳасида Хитойдан Эронгача бўлган транспорт коридорини биргаликда ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ашхободда Қозоғистон транспорт вазири ўринбосари Талғат Ластаев ва Туркманистон транспорт ва алоқа бош директори ўринбосари Батир Анаев раислигида қўшма ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. ва “Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон” йўлагини биргаликда ривожлантириш бўйича келишиб олинди.

Ушбу хабарга кўра, ушбу учрашувда транспорт, транзит ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Мазкур ишчи гуруҳ темир йўл коммуникациялари соҳасида мослашувчан рақобатбардош тариф сиёсатини шакллантириш бўйича ўтказилган қўшма йиғилишни ижобий баҳолаб, келгусида ҳам бу борадаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Ушбу учрашув натижасида Қозоғистон Транспорт вазирлиги ва Туркманистон Транспорт ва алоқа агентлиги ўртасида транспорт алоқаси бўйича протокол ва меморандум имзоланди.

Ёрлиқ