Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл линияси қурилмоқда
(last modified Mon, 27 Nov 2023 05:32:23 GMT )
ноябр 27, 2023 10:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл линияси қурилмоқда
    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл линияси қурилмоқда

Қозоғистон бош вазири матбуот хизматига кўра, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон билан чегарагача бўлган узунлиги 152 километр бўлган Дарбаза – Мактаарал янги темир йўл линияси қурилиши бошланди.

Хабарда айтишлишича, “Туркистон вилоятида 152 км узунликдаги Дарбаза -Мақтаарал янги темир йўл линияси қурилиши бошланди. Янги темир йўл линиясининг қурилиши мавжуд Сарыагаш–Тошкент участкасидан юкларни янги линияга йўналтириш, Сарыагаш станциясини тушириш ва бутун Ўзбекистон йўналиши бўйича экспорт ташиш ҳажмини ошириш имконини беради”.

Спутник сайтининг хабар беришича, мазкур лойиҳа икки босқичга бўлинган. Биринчиси, Сирдарё стансиясига чиқадиган Ўзбекистон давлат чегараси бўлган Ердаут – Мактаарал линиясини қуришни назарда тутади. Иккинчи босқичда шу станцияга чиқиш имконияти бўлган Ўзбекистон давлат чегараси – Жетысай филиали фойдаланишга топширилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўл линияси лойиҳасини амалга ошириш учун 19,7 минг тонна релс, шунингдек, 280 минг дона темир-бетон шпал ва релсли маҳкамлагичлар харид қилиш режалаштирилган.

Ҳукумат раҳбари йил охирига қадар Ўзбекистон билан юк ташиш ҳажми қарийб 31 миллион тоннани ташкил этиши режалаштирилганини, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга юқори эканлигини таъкидлади.

Янги темир йўл линиясининг қурилиши 3400 иш ўрни яратиш имконини беради. Лойиҳада Қозоғистон таркибининг улуши 85 фоизни ташкил этади.

Афғонистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистонга кетаётган юклар бу йўналиш бўйлаб тезроқ ҳаракатланади.