ноябр 30, 2023 16:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ўз ҳудудлари орқали Марказий Осиёдан 60 миллион тонна юкни транзит қилиш потенсиалига эгадир
    Эрон ўз ҳудудлари орқали Марказий Осиёдан 60 миллион тонна юкни транзит қилиш потенсиалига эгадир

Эрон ТИВ раҳбарининг иқтисодий дипломатия масалалари бўйича ўринбосари Эроннинг географик жойлашуви 60 миллион тонна транзит юкни ўтказиш имкониятига эга ва бу чегара вилоятлари томонидан алоҳида эътибор остига бўлиши керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом  республикаси ТИВ раҳбарининг иқтисодий дипломатия масалалари бўйича ўринбосари Меҳди Сафарий  бугун Инчебрун божхонасида Эрон шимолидаги Гулистон вилояти губернатори ва баъзи  менежерлар  билан учрашганида, агар транзит юклар Эрон орқали ўтса мамлакат 60 милиард доллар даромад олади ва бу сэс нефт даромадларидан ҳам  кўпроқдир деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбарининг иқтисодий дипломатия масалаари бўйича ўринбосари бу учрашувда Эроннинг 13-ҳукуматининг қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини ривожлантириш стратегиясига ишора қилиб,ҳукумат қўшнилар билан ишбилармонлик алоқаларни ривожлантириш учун барча имконичтларни ишга солди деб таъкидлади.

У шунингдек чегара вилоятлари хусусан Каспий денгизи ҳудудида темир йўл ва автомобил йўл  сиғимидан ташқари денгиз сиғимига ҳам эга бўлиб улар тегишли инфратузилмани яратиш орқали Марказий Осиё давлатларининг юк ва транзитини ривожлантириш учун фойдаланиши зарур деб қўшимча қилди.

Меҳди Сафарий сўзларининг бошқа қисмида, Инчебрун чегарасининг ўтган йилдаги тижорий юксалиш ва автотранспорт ҳаракати ҳамда бу чегара орқали юк транзитининг 32 фоизга ўсишини ижобий эканлигига тўхталиб,  қўшни давлатлар шароит ва хизматларга эга бўлган инфратузилма ривожланишини кутмаган исталган чегарадан юкларни транзит қилади деб аниқлик киритди.

Айтиш керакки Инчебрун Эроннинг Гулистон виллоятидаги  ягона қуруқлик ва темир йўл божхона  идораси бўлиб,Эрон ва Туркманистон чегараисда жойлашган.

Ўтган йилларда Қозоғистон-Туркманистон -Эрон халқаро темир йўлнинг ишга туширилиши ва унинг Инчебрун орқали ўтиши билан Эроннинг Гулистон вилояти божхона мажмуасидаги одатий ишлар қаторига темир йўл божхона хизматлари ҳам қўшилди.

Эрон шимолида жойлашган Гулистон вилояоти Туркманистонн давлати ҳамда Эроннинг Мозандарон, Симнон ва Шимолий Хуросон вилоятлари билан  чегарадошдир.

Ёрлиқ