Абдуллоҳиён ва Байрамов икки томонлама муносабатлар соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар хусусида суҳбатлашди
(last modified Sun, 09 Apr 2023 05:39:25 GMT )
апрел 09, 2023 10:39 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён ва Байрамов икки томонлама муносабатлар соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар хусусида суҳбатлашди
    Абдуллоҳиён ва Байрамов икки томонлама муносабатлар соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар хусусида суҳбатлашди

Эрон Ислом Республикаси ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида Боку ва Теҳрон ўртасидаги икки томонлама муносабатларидаги ўзгаришлар ва айрим минтақавий масалаларни муҳокма қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ва  Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбарлари Амир Абдуллоҳиён ва Жейҳун Байрамов кеча  телефон орқали суҳбатининг иккинчи босқичида икки томонлама муносабатлардаги ўзгаришлар ва айрим минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Шаффоф ва ошкора суҳбатларида муаммо ва тушунмовчиликлар ҳамда мавжуд вазиятни бартараф этиш йўллари муҳокмаа қилинди ва томонлар яхши қўшничилик, бир-бирининг суверенитети ва ҳудуддий яхлитлигини ҳурмат қилишга алоҳида эътиб қаратдилар.

Абдуллоҳиён шунингдек сионсти крежимнинг минатқа давлатларнинг ҳамжиҳатлиги, хавфсизлиги ва тараққиётига қарши фитналарига тўхталиб, минтақа давлатлари ўртасида келишмовчиликда фақат душманлар манфаат кўради деб эълон қилди.

Телефон суҳбатида Эрон ва Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбарлари медиа фазони икки халқ ва икки давлат манфаатига мос равишда бошқаришни таъкидладилар.

Эрон Ислом Республикасига нисбатан, нодўстона ва кескинлик келтириб чиқаришга ёндашувга амал қилаётган Озарбойжон Республикаси  Эрон Ислом Республикаси элчихонасининг 4 нафар ходимини кеча ноконструктив ҳаракатда айблаб уларни номақбул унсурлар сифқатида иддао қилиб,  уларга ўз ҳудудларини тарк этишлари учун 48 соат вақт берди. Боку давати парламенти ҳам Эронга қарши баёнот билан чиқди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  кеча Озарбойжон республикаси ҳукуматининг Бокудаги эронлик ўқитувичар ва дипломталарга қарши ҳаракатларига жавобан, биз Боку давлатининг бу ҳатти-ҳаракатини қўшничилик тамойиларга зид сифатида биламиз деб маълум қилди.