апрел 09, 2023 11:02 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Мухбир: Эрон ва Россия минтақадаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларни экспорт қилиш марказига айланиши мумкин
    Муҳаммад Мухбир: Эрон ва Россия минтақадаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларни экспорт қилиш марказига айланиши мумкин

Эрон президентининг биринчи ўринбосари, Россия президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашувида Эрон ва Россия минтақадаги баъзи озиқ-овқат маҳсулотларни экспорт қилиш марказига айланиши мумкин деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг хабар қилишича. Эрон Ислом республикаси биринчи  ўринбосари Муҳаммад Мухбир ва Россия президентиниг махсус ёрдамчиси Игорь Левитин кеча Теҳронда учрашиб икки давлат ўртасидаги қўшма лойиҳалар ва " Шимол-жануб" йўлаги доирасидаги ҳамкорликнинг сўнги ҳолати, энергетика, транспорт соҳасидаги ҳамкорликлар ва ўзаро савдо муносабатарни кенагайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Муҳаммад Мухбир Теҳронда Игорь Левитин билан учрашувида  Эрон ва Россия давлатлари ўртасида сиёсий ва иқтисодий делегациялар алмашинуви кўпайганига тўхталиб,  икки давлатнинг қўшма лойҳа ва режаларни амалга ошириши яхши жараён бўлиб, икки давлат президентларининг жиддий ва узлуксиз кузатиб бориши ҳам тўсиқларни бартараф этиш, келишувларни амалга ошириш жараёнини тезлаштириш имконини берди деб изоҳлади.

Эрон президентининг биринчи ўринбосари шунингдек Эрон Ислом республикаси ва Россия қўшма ишлаб чиқариш ва сармоя билан минтақадаги баъзи озиқ-овқат маҳсулотларни экспорт марказга айланиб, минтақа мамлакатлари эҳтиёжларининг бир қисмини таъминлай олади деб қўшимча қилди.

Бу мулоқот жараёнида Россия президентининг махсус ёрдамчиси Москва давлатини транзитга сармоя киритиш ва транспорт соҳасида қўшма режа ва лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштиришига тайёрлигини маълум қилиб, Россия бу лойиҳаларни қуриш учун Эрон билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шартномасини тузишга тайёр деб таъкидлади.

Учрашув Россия президенти махсус ёрдамчисининг сўнги 6 ой ичида Мухбир билан 5-чи мулоқотидир.

Ёрлиқ