апрел 09, 2023 19:00 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки прогнози: Эрон иқтисодиёти 2 фоизга ўсади
    Жаҳон банки прогнози: Эрон иқтисодиёти 2 фоизга ўсади

Жаҳон банки Ғарбий Осиё ва Шимолий Африкадаги 15 давлатда жорий йилда иқтисодий ўсиш ўтган 2022-йилга нисбатан паст бўлишини таъкидлаб, 2023-йилда Эроннинг иқтисодий ўсиши 2 фоизни ташкил этишини прогноз қилди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Жаҳон банки шунингдек Эрон жорий  2023 йил давомида иқтисодий ўсишининг энг паст пасайишига олиб келадиган давлатлар қаторига киришини прогноз қилди.

Жаҳон банки ҳисоботининг яна бир қисмида,  2023-йилда Эроннинг жорий ҳисоб баланси ЯИМнинг 3,1 фоизга тенг бўлишини башорат қилди.

Жаҳон банки Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка минтақаларидаги иқтисодий вазият хусусидаги охирги ҳисоботида 2023 йилда минтақа иқтисодиёти 3 фоизга ўсишини башорат қилган.

Ёрлиқ