апрел 10, 2023 10:42 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Ал-Жазоир минтақавий ва глобал масалаларда яқин ва муштарак позициясига эга
    Эрон президенти: Эрон ва Ал-Жазоир минтақавий ва глобал масалаларда яқин ва муштарак позициясига эга

Эрон президенти Жазоир президенти билан телефон суҳбатида, Эрон ва Жазоир минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан Фаластин масаласи ва бу давлатнинг мазлум халқи ҳақлари борасида яқин ва қўшма позицияга эга деб эълон қилди.

Эрон Ислом Республикаси президентлик идораси матбуот котибининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Ал-Жазоир республикаси президенти Абдулмажид Табун билан телефон суҳабида у ва Жазоир халқини Муборак Рамазон ойи муносабати билан табриклар экан, сионистик режимнинг  Фаастин халқига қарши сўнгги жиноятларига тўхталиб, бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ исломий давлатларнинг сионисти крежимга қарши туриши ва Фаластин халқини қатъий қўллб-қувватлашда ҳамкорлик қилиш ва бирлашган жабҳаларини шакллантириш зарурлиги сезилмоқда деа қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий шунингдек икки давлат яъне Эрон ва Жазоир ўртасидаги алоқалар кучайиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, Теҳрон ва Жазоир давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик айниқса иқтисодий ва тижорат соҳаларидаги ҳамкорлик кундан кунга кенгайиб, яхшиланишига умид билдирди.

Ал-Жазоир  президенти Абдулмажид Табун ҳам Эрон президентива халқини Муборак Рамазон ойи муносабати билан табриклаб, Фаластиннинг мазлум халқи тақво ва ибодат ой бўлган Рамазон ойда сионистик режим ваҳшийлигидан азият чекмоқда деб таъкидлади.

Хабарга асосан, Эрон Ислом Республикаси ва Ал- Жазоир президентлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси асосида амалий қадамлар ташлаш зарурлигига урғу бердилар.

Ёрлиқ