Эрон ТИВ раҳбари Фаластиндаги ҳозирги вазиятдан хавотир билдирди
(last modified Wed, 12 Apr 2023 07:11:59 GMT )
апрел 12, 2023 12:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Фаластиндаги ҳозирги вазиятдан хавотир билдирди
    Эрон ТИВ раҳбари Фаластиндаги ҳозирги вазиятдан хавотир билдирди

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Халқаро Қудс куни арафасида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳога алоҳида мактуб йўллаб, сионстик режимнинг жиноят ҳаракатлари натижасида Фаластиндаги ҳозирги вазиятдан чуқур хавотир билдирди

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  бу мактубларида  сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши жиноий ҳаракатлари, жумладан қотиллик, одам ўлдириш, одамларни ҳибсга олиш ва уларнинг мол-мукини йўқ қилиш каби халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари тамойиллари ва меъёрларига зид жиноятларига ишора қилиб, Эрон Ислом Республикаси Исроил режимини Фаластин халқига қарши зўравонлик ва ваҳшиёна ҳаракатларини ва уларнинг ўзига хос ҳуқуқларидан маҳрум этишини қоралайди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари бу мактублариниг яна бир қисмида сионистик режимни жаҳон жамоатчилик фикрини Украина уруши билан банд қилишни суиистемол қилишига тўхталиб, инсон ҳуқуқлари институтлари ҳамда инсон ҳуқуқларига даъват қилаётган мамлакатларни сионистларнинг Фаластин халқига қарши ноинсонинй ҳаракатларини кучайтираётганига нисбатан жим туриши ва ҳаракатсизлигини ҳам танқид қилиб, мазлум Фаластин халқини қўллаб -қувватлаш учун халқаро ҳамжамият ва исломий ҳукуматларини зудлик билан самарали ҳаракат қилиши зарурлигини қўшимч қилди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек сионистларнинг кундалик жинояларини тўхтатиш ҳамда Фаластиннинг ҳозирги аҳволини БМТ, Ислом ҳамкрлик ташкилоти ва бошқа масъул халқаро институтларда зудлик била кўриб чиқишга урғу берди.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида Фаластин ишғолини тўхтатиш, фаластинлик қочқинларни ўз она ватанига қайтиши, Фаластин сарзаминидаги асосий яшовчилари иштирокида  эркин ва умумий референдум ўтказиш орқали  Фаластин келажагини белгиллаш билан минтақада адолат ва барқарор тинчликни ўрнатиш мумкинлигини таъкидлади.