Ҳиндистоннинг юқори мартабали ҳарбий етакчиси Эрон билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i82864-Ҳиндистоннинг_юқори_мартабали_ҳарбий_етакчиси_Эрон_билан_ҳамкорликни_кенгайтиришни_таъкидлади
Ҳиндистон мамлакати мудофаа разветка бошқармаси бош директори ўз нутқида Ҳиндистон ва Эрон келажакда икки томонлама ҳарбий алоқаларни янада янги соҳаларга ривожлантиришини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 26, 2023 09:57 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистоннинг юқори мартабали ҳарбий етакчиси Эрон билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлади
    Ҳиндистоннинг юқори мартабали ҳарбий етакчиси Эрон билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлади

Ҳиндистон мамлакати мудофаа разветка бошқармаси бош директори ўз нутқида Ҳиндистон ва Эрон келажакда икки томонлама ҳарбий алоқаларни янада янги соҳаларга ривожлантиришини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг ANI ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича,   Ҳиндистон қурлоли кучлари мудофаа разветка бошқармаси бош директори Динеш Сингх Рана ўз сўзларида, Деҳли ва Теҳрон давлатлари ўртасида " ўзаро ишонч"га асосланган кучли " ҳар томонлама шериклик" мавжуд бўлиб, келажакда икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни янги соҳаларга кенгайтириш бўйича ишлар олибборилади деб таъкидлади.

Генерал General Dinesh Singx Rana  Эрон Ислом республикаси ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро ҳарбий ҳамкорлик ва дўстликнинг ривожланиши келгуси йилларда ҳам ўсиб боришини ва мустаҳкамланишини ҳамда икки давлат минг йиллик муштарак ҳамкорлик тарихга эга эканлигини эслатиб,  Эрон ва Ҳиндистоннинг маданияти ва диний анъаналари йиллар давомида ўсиб борди ва икки давлат ўртасида мустаҳкам ўзаро ишончга асосланг кенг- қамровли шериклик мавжуд бўлиб унинг муҳим қисми мудофаа соҳасидаги ҳамкорликдир деб эълон қилди.